Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  30 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  19 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Aбрамов ва Кападзе стадиондан кузатиб борган “Локомотив” – “Қизилқум” ўйини ҳақида News

Aбрамов ва Кападзе стадиондан кузатиб борган “Локомотив” – “Қизилқум” ўйини ҳақида

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур учрашувлари якунланди. 3 апрел кунига белгиланган 2 ўйиннинг дастлабкиси Тошкентда “Локомотив” – “Қизилқум” жамоалари ўртасида кечди. Учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Зерикарли 1-бўлим

Учрашувнинг илк дақиқалароқ анчагина хотиржамлик билан бошланди. Жамоалар асосан тўп назорати билан шуғулланишди. Ўйиннинг 13-дақиқасида Ойбек Қиличев жарима майдонидан ерлатиб зарба берди, Жавоҳир Илёсовдан сейв қилди. Биринчи бўлимда шиддат юқори бўлмади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса Ҳамиджон Aктамов баҳснинг қизиқарли ва жанговор бўлганини таъкидлади. Мухлис, журналист, мураббий назарида ўйин ҳар хил кўринади. Ҳай майли. Микаэль Секейра эса барчанинг реакцияси 2-бўлимда яхшироқ бўлганлигини таъкидлади.

Учрашувнинг 36-дақиқасида эса Ойбек Қиличевнинг узатмасидан кейин Жамшид Ҳасанов ҳисобни очди. Шундан сўнг “Локо” олдинга ўтиб, ўйин шиддати ошади, деб умид қилгандик. Бироқ бундай бўлмади.

 



Ўша гап: 2-бўлим ҳақида


0:1 ҳисобида якунланган 1-бўлимдан сўнг “Локомотив” 2-бўлимга янада шиддатли бўлиб қайтишидан, навоийликлар эса учрашув давомида ҳисобни асраб қолиш учун эмас, балки янада яхшироқ ҳаракат қилиш учун ўйнашини кутдик танаффус вақти. 54-дақиқада Иброҳим Ғанихонов рақиб жарима майдони ичига кириб зарба берди, Нестеров тўпни қайтарди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса “темирйўлчилар” ўз мақсадларига эришишди. Темурхўжа Aбдухолиқов узатган тўпни Диёржон Туропов голга айлантирди. Шундан кейин “Локо” ҳужумларга ўтишда давом этди. Баҳснинг 67-дақиқасида ҳисоб яна бир бор ўзгариш мумкин эди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Темурхўжа Абудхолиқов боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

“Қизилқум” аъзолари ўйин тизгинини бироз бўлса-да қўлга олиша олди. “Локо”нинг ҳужумларини қайтаришга эришди. 90-дақиқада ҳисоб яна ўзгариши мумкин эди. Чап қанотдан Мухторов узатган тўпни Ғанихонов боши билан дарвозага йўллади, Нестеров эса тўпни ушлаб олди.

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилган бўлса ҳам, баҳс 97 дақиқа давом этди. Бир вазиятда VARга ҳам мурожаат қилинди, лекин ҳеч нарса ўзгармади.




Aбрамов ТТЗда


“Локомотив” – “Қизилқум” учрашувини стадиондан туриб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Вадим Aбрамов ҳамда “Олимпик” жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе кузатиб борди.




Мураббийларнинг фикри

Ҳамиджон Актамов: "Футболчиларни Нестеров алмаштиргани йўқ" 

Микаэль Секейра: "Локомотив"нинг мақсади чемпионликка курашиш. Иш жараёнимиз давом этмоқда" 


Кейинги тур олдидан

9 апрель куни “Локомотив” жамоаси “Сурхон” меҳмони бўлади. Aйни вақтда турнир жадвалида “Локо” 4 ўйиндан сўнг 2 дуранг ва 2 мағлубият билан 2 очкога эга. “Сурхон” жамоаси эса 4-турдан сўнг 1 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият билан 4 очкога эга.

“Қизилқум” жамоаси 10 апрель куни ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилади. Навоийликлар 4 ўйиндан кейин, 1 ғалаба ва 3 дурангдан кейин 6 очко билан 5-поғонада. Қашқадарёликлар эса ўтган турдаги ғалабадан сўнг 5 очко билан 7-ўринда.




Coca Cola Суперлига, 4-тур
ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ - 1:1
3 апрель 2021 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Шоҳруҳ Аъзамов, Александр Буров, Найим Қосимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистентлари: Руслан Серазитдинов, Рустам Лутфуллин
VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев
Оператор: Шерали Жаналиев
Техник мутахассис: Отабек Содиқов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Голлар: Жамшид Ҳасанов 36, - 0:1 (Ойбек Қиличев). Диёржон Туропов 57, - 1:1 (Темурхўжа Абдухолиқов).

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Исломжон Қобилов, 8.Жавоҳир Сидиқов (18.Иброҳим Ғанихонов, 46), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Амонов (27.Ислом Рашидхонов, 46), 17.Санжар Қодирқулов (5.Кахи Махарадзе, 55), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёржон Туропов, 94.Хуршидбек Мухторов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 7.Садриддин Абдуллаев, 10.Марат Бикмаев, 22.Диего Барданка.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (4.Миржалол Қосимов, 83), 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе, 17.Салим Мустафоев, 19.Жамшид Ҳасанов (62.Жаҳонгир Эргашев, 90+2), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев (14.Файзулло Қамбаров, 68), 30.Элгужа Григалашвили, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 15.Ҳусан Расулов, 25.Азизбек Усмонов, 44.Ҳумоюн Абдуалимов.

ОгоҳлантиришларМате Ватсадзе 43, Эркин Байдуллаев 58, Ғулом Ҳайдар Ғуломов 68, Диёржон Туропов 77, Олег Толмасов 83. 




Оғабек Самисов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика