Latest news

18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  10 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  42 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2

Абдусамад Дўрмонов: "Про лигани трансляция қилиниши қувонарлидир" News

Абдусамад Дўрмонов: "Про лигани трансляция қилиниши қувонарлидир"

Про лига 3-тури доирасида ўтказилган "Оқ-тепа" ва "Нефтчи" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни кўрдилар, кўплаб вазиятлар яратдик. Лекин, тўп дарвозага кирмади. Футбол шунақа нарса, яратилган яримта имкониятдан ҳам фойдаланиш керак. Ҳужумчиларимизда совуққонлик етишмади. У ҳимоячими ёки ҳужумчими доим ўз устида ишлаши лозим. Якунда дуранг қайд этдик. Умуман олганда яхши ўйин бўлди. Футбол бизни ҳаётимиз. Ғалаба ва мағлубиятлар бўп туради. 

Дилёрбек Эрматовни жароҳати бор. Шу боис унга бугун дам бердик. Умид қиламизки кейинги ўйинга қадар сафимизга қайтади. Жамоадаги барчага ишонч билдиришга ҳаракат қиляпмиз. 

Про лигани транслятсия қилиниши яхши нарса бўлди. Барча кўриши, кузатиб бориши керак. Бу ҳам бизни футболимизни бир қисми. Боз устига ҳозир пандемия сабаб мухлислар стадионга киритилмаяпти. Шунинг учун ишқибозлар ҳам Про лигани телеэкран орқали томоша қилиб боришса мақсадга мувофиқ бўларди. Албатта, Суперлигага чиқишга имкониятларимиз етади. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз",- дейди Абдусамад Дўрмонов. 

Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика