Latest news

13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  0 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  7 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  14 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  17 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  13 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  3 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  20 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  10

Абдусамад Дўрмонов: “Мураббийнинг қисмати шундай” News

Абдусамад Дўрмонов: “Мураббийнинг қисмати шундай”

Куни-кеча биринчи лига иштирокчиси “Ёзёвон-Лочинлари” устози Абдусамад Дўрмонов истеъфога чиқди. Бундан хабар топгач, дарҳол мураббийнинг ўзи билан боғландик.

- Абдусамад ака, сизни ўз лавозимингиздан истеъфога чиққанингиз ҳақида эшитдик. Бу ҳақда нима дейсиз?
- Ҳа, 2-3 кун бўлди бунга. Вазият шундай бўлиб қолди. Мураббийнинг қисмати шундай. Бугун кимгадир кераксан, эртага эса аксинча. Буни яхши тушунаман ва оддий хол сифатида қарайман.

- Бу йил биринчи лигада дебют мавсумини ўтказаётган “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси таркибини асосан маҳаллий футболчилар эвазига шакллантирган бўлсангизда, иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритдинглар. Аммо эндиликда ишдан кетяпсиз. Бу кимнинг қарори?
- Раҳбариятни. Улар шундай қарорга келди. Буни ўзига яраша сабаблари бор албатта. Лекин энди уларни ҳозир айтишдан наф йўқ деб ўйлайман. Жамоага омад тилайман.

- “Ёзёвон-Лочинлари”даги фаолиятингиздан қониқиш хосил қилдингизми?
- Албатта. Назаримда у ерда ёмон ишламадим. Маҳаллий ёшларга эътибор қаратган холда, уларни катта футбол ҳавосига мослаштириб бордик. Тажриба барибир йўқлиги билиниб турди. Аммо уларнинг келажаги порлоқ. Асосийси илк мавсумда олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик. Тўғриси бу жамоага яхши ниятлар билан келгандим ва ўзимга яраша мқсадларим бор эди. Лекин афсуски кутилмаганда, истеъфога чиқишга мажбур бўлдим.

- Энди келгуси режалар қандай?
- Ҳозирча уйдаман. Фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликларимни таҳлил қиляпман. Балки энди бирор бир клубдан таклиф бўлса, кўриб чиқарман. Буни вақт кўрсатади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика