Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Абдусамад Дўрмонов: "Футболчиларимга характер кўрсатишгани учун раҳмат айтаман" News

Абдусамад Дўрмонов: "Футболчиларимга характер кўрсатишгани учун раҳмат айтаман"

Про лига 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Оқ-тепа"(2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда оғир ўйин ўтказдик. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Ўтган турда Хоразмда суъний қопламали майдонда ўйнаган эдик. Кўп ўйинларимизни Қиргулида ўтказиб келаётгандик, бугун эса "Истиқлол" майдонида тўп тепдик. Футболчида доим иштиёқ ва хоҳиш юқори бўлиши керак. Йигитларга характер кўрсатишгани учун раҳмат айтаман.

Тўғри, ўтган йили ҳам Хоразмга борганимизда суъний майдонда ўйнагандик. Шунга яраша ўзимизнинг суъний майдонда тайёргарлик кўргандик. Хоразмдан якшанба куни қайтдик ва икки кун олдин бугунги ўйинга тайёргарлик олиб бордик. Шу сабабли ҳам футболчилар тикланишга улгуришмади.

Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Ўйлаб қўйган режаларимиз иш бермади. Танаффусда йигитларга тегишли кўрсатмаларни бердик. Менимча, иккинчи бўлимда футболчилар кўрсатмаларимизни бажаришди. Ҳужумда темп ошди.

Олдиндан нима бўлишини билмаймиз. Жамоамиз олдига доим максимал вазифани қўямиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва Суперлигага йўлланма олиш. Ҳар бир ўйинда йигитларга тушунтиришга ҳаракат қилмоқдамиз",- дейди Абдусамад Дўрмонов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика