Latest news

15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  0 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  1 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  15 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  6 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6

Абдусалом Азизов: "Футболни айримлар бизнес қилиб олди" News

Абдусалом Азизов: "Футболни айримлар бизнес қилиб олди"

ЎФАнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.

ЎФА президенти Абдусалом Азизов сўзга чиқди ва фикрларини билдириб ўтди.


"Биз футболда кўп нарсани йўқотдик. Айримлар буни бизнес қилиб юборди. Болалар футболидан бошланди. Талантлар эмас, кимнидир илтимоси билан болалар олинмоқда. Ижодий ёндошув йўқ. Футболимизнинг энг катта камчилиги бошқа давлат мураббийлари бизнинг жамоани бир деганда ўрганиб олмоқда. Қандай тактикада тушамиз, қайси дақиқада ким тушади, қайси пайтда жисмоний ҳолатимиз етмай қолади. Ҳайдаров бекорга тактика ҳақида гапирмади. Абрамов даврида ҳам, ундан олдин ҳам бундай муаммо бор эди. Мураббийларимизни хориж жамоаларига юборишимиз керак. Камида бир ой ўша ерда тажриба олишсин. 

Қайси мураббий терма жамоага кўпроқ футболчи етиштириб беради? Шу нарсаларни унутиб қўйдик. Футболда ҳолислик ва ҳаллоликни талаб қиламиз. Мана кеча "Пахтакор" клуби маошларини очиқладик, бошқа клубларнинг ҳам маошларини очиқлаймиз",- дейди Абдусалом Азизов.

Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика