Latest news

22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  2 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  1 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  3 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  6 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  7 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0

Абдураҳмон Фозилов ва Нодир Абдуқодиров Президент томонидан тақдирландилар, табриклаймиз! News

Абдураҳмон Фозилов ва Нодир Абдуқодиров Президент томонидан тақдирландилар, табриклаймиз!

Оғир ва синовли кунларни ўтказаётган дунё ҳамжамияти 2020 йилни афсус билан эслаши турган гап.

Covid-19 пандемияси бутун дунёни ларзага солган бир пайтда ўзбеклар яна бир бор ўзларини мехр-шафқатга тўла эканликларини амалда исботладилар. Сардоба сув омбори билан содир бўлган фалокатда ҳам ҳамюртларимиз бегона кўз билан қараб турмади.


Мана шундай синовли пайтда эл корига яраган бир қанча ҳамюртимиз бугун "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирландилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 26 май куни имзоланган фармон асосида бугун футболга бегона бўлмаган икки нафар шахс ҳам тақдирланди. Кўп йиллар давомида мухлислар билан ишлашда ўзини кўрсатиб келаётган Абдураҳмон Фозилов ҳамда кўплаб халқаро ўйинларда стадион овози бўлиб келган Нодир Абдуқодиров.



Ўзбекистон МТЖ билан айни пайтда БААда бўлиб турган А.Фозилов учун нишонни, унинг фарзанди қабул қилиб олди.

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, Нодир Абдуқодировга кўкрак нишонини топширяпти.


Биз уларни мана шундай вазиятда меҳнатлари муносиб тақдирлангани билан табриклаймиз!


"Бизнинг Ватан битта! Шундай экан, биз унга жонимизни фидо қилсак арзийди. Арзимаган меҳнатимизни, аслида бурчимиз деб айтган бўлардим, мана шундай эътироф билан тақдирлаганликлари учун юртбошимизга раҳмат айтаман. Бундан кейин ҳам мана шундай тадбирларда фаол бўлишга, атрофдаги яхши инсонлар билан биргаликда бўлишга ҳаракат қиламан", - дейди Абдураҳмон Фозилов.

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика