Latest news

23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  0 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  9 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  19 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0

Абдураҳмон Абдулҳақов “Навбаҳор” мухлисларидан узр сўради News

Абдураҳмон Абдулҳақов “Навбаҳор” мухлисларидан узр сўради

Футболчи ўз қилган ишидан афсусда эканлигини таъкидлаб, "Навбаҳор" мухлисларидан узр сўради.

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Нефтчи" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги баҳсида фарғоналиклар фойдасига иккинчи голни киритган Абдураҳмон Абдулҳақов голни “Навбаҳор” жамоаси мухлислари жой олган сектор томон ҳаракатланиб нишонлади ва ушбу вазият меҳмон жамоа мухлисларини эътирозига сабаб бўлди.

Бу эса мусобақалар Регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 1-қисми 5.4 бандини бузилганлиги кўрсатади. Натижада ПФЛ Абдулҳақовни 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортди.

Футболчи ўз қилган ишидан афсусда эканлигини таъкидлаб, "Навбаҳор" мухлисларидан узр сўради:

- Ўйин вақтида футболчи кучли ҳис-хаяжонлар оғушида бўлади. Айниқса гол киритилган вақтида ўз ҳис-ҳаяжонларини жиловлаш бироз қийин кечади. Дербида жамоамиз учун муҳим бўлган голни киритганимдан сўнг мана шундай хис хаяжонларга берилиб, голни нишонлаш вақтида беихтиёр рақиб мухлислари томон югурдим. Бу эса нотўғри қарор эди. Шу сабаб "Навбаҳор" жамоасининг жонкуяр мухлисларидан бу ишим учун узр сўрайман. Наманганликларнинг келгуси ўйинларда омад тилаб қоламан, - деди Абдулҳақов.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика