Latest news

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  0 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  2 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  21 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди News

Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди

Пеп Гвардиола илмий унвонга эга бўлди.

"Манчестер Сити" бош мураббийи шаҳар ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва футболдан ташқари фаолияти, хусусан, Guardiola Sala оилавий жамғармаси иши учун Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди.

"Манчестер мен учун катта аҳамиятга эга. Мен бу ерда тўққиз йилни ўтказдим, бу ер уйимга айланди. Одамлар, маданият, менинг ажойиб футбол клубим, ҳамкасбларим – буларнинг барчаси мен ва оилам учун жуда муҳим.

2016 йилда бу ерга келганимда қанча вақт қолишимни билмасдим. Бу шаҳар мени қабул қилгани туфайли ҳамма нарса осонлашди.

Мен Манчестер университети шаҳримиз учун қанчалик муҳимлигини биламан. Бу ерда кўплаб тадқиқотлар олиб борилади, унда кашфиётлар тарихи бор. Ушбу ҳурматли таълим муассасасидан бундай шарафга сазовор бўлиш – ажойиб туйғу.

Ушбу лаҳза учун Манчестер университетига раҳмат айтмоқчиман ва "Манчестер Сити"га доимий қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", – деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.

Манчестер университети (1824 йилда ташкил этилган) – "қизил ғиштли университетлар" деб аталадиган энг муҳим Британия университетларидан бири (шунингдек: Бирмингем университети, Бристол университети, Ливерпуль университети, Лидс университети, Шеффилд университети).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика