Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа янги ўйинчилар учун ўтказилиши керак бўлган махсус тадбир "Этиҳад"нинг ёнидаги ёнғин сабаб бекор қилинди
30 jan 00:38
News
Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа янги ўйинчилар учун ўтказилиши керак бўлган махсус тадбир "Этиҳад"нинг ёнидаги ёнғин сабаб бекор қилинди
"Манчестер Сити" клубининг уй стадиони "Этиҳад" ёнида ёнғин чиқди. Клуб либослари ва атрибутлари сотиладиган киоскларнинг бирида кутилмаганда ёнғин келиб чиққан. "Манчестер Сити" клуби ушбу ёнғин аллақачон ўчирилганини ҳам маълум қилиб улгурди. Бироқ, ЕЧЛ охирги туридан ўрин олган "Брюгге"га қарши муҳим баҳсни хавфсиз ўтказиш мақсадида клуб бир неча тадбирларни бекор қилди. Режага кўра ўйиндан олдин Абдуқодир Ҳусанов ва клубнинг бошқа янги ўйинчилари мухлислар билан махсус тадбирда иштирок этишлари керак эди. "Сити" ушбу тадбир бекор қилинганини маълум қилди.
"Манчестер Сити" стадион ёнида ёнғин содир бўлганини тасдиқлайди. Бугунги ўйиндаги мухлислар хавфсизлиги биз учун биринчи ўринда туради. Шу сабабли, ўйиндан олдинги баъзи тадбирлар бекор қилинади. Янги ўйинчиларни кутиб олиш, асосий жамоанинг етиб келиши каби тадбирлар бекор қилинди", -дейилади клуб баёнотида.

Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments