Latest news

01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  15 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  10 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  5 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

Абдумавлон Абдужалилов: "Футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас" News

Абдумавлон Абдужалилов: "Футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Кам сонли имкониятлар яратдик ва улардан фойдалана олмадик. Лекин иккинчи бўлимдаги ўйинимиз эвазига ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Балки ўйин даражасида сифат етишмагандир. Бунга очиқ ўйин намойиш этганимиз сабаб бўлиши мумкин. Гол ўтказиб юборишимизга ҳам сифатли ҳимоялана олмаганимиз таъсир қилди. 

- "Бунёдкор" мавсумни яхши бошлаганди. Бироқ сўнгги ўйинлардаги натижалар клуб мухлисларини хафа қилмоқда. Бунга сабаб нимада?

- Биласизми, бунинг сабабини ўзимиз ҳам қидиряпмиз. Бу ҳам бир тажриба. Ҳозир шундай даврни бошдан кечиряпмизки, ғалаба қозониш қийин бўляпти. Кўп мағлубиятга учраганмиз йўқ, шунчаки ғалаба қозониш қийин бўляпти, яъни дурангларимиз сони кўпайиб кетди. Бунинг сабабини қидиришда давом этамиз. Хурсанд қилаётган бир жиҳати, ҳар доим бир жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Ҳар ўйинда кимдир хато қилиши мумкин, аммо хатолар – футболнинг бир бўлаги. 

- Бундай натижаларга жамоадаги ички муҳит ҳам таъсир ўтказмайдими? Яқинда клуб спорт директори Ислом Иномов ишдан кетди. Шунингдек, раҳбарият ва мураббий ўзгариши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар мавжуд.

- Ҳа, ўйиндан аввал шундай гап-сўзлар ҳақида эшитдик. Балки ташқаридан кимдир таъсир ўтказмоқчидир. Жамоа аъзоси сифатида шу нарсага 100 фоиз аминманки, мураббийлар штаби ва футболчилар – бир жамоамиз. Шунақа пайтда бирлашмасак, ғалаба қозониш янада қийинлашади. Балки бу таъсир қилаётгандир. Лекин футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас. Биз футбол ўйнашимиз, ўз ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Шундагина жамоага ёрдам берган бўламиз. Чунки бундай ҳолатлар кўп жамоаларда учраб туради. Бундай воқеа-ҳодисаларга чалғисак, ўз ишимизни эсдан чиқариб қўйишимиз мумкин. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика