Latest news

08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  1 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2

Абдулазиз Жўрабоев: "Нурафшон"ни мағлуб этмоқчимиз" News

Абдулазиз Жўрабоев: "Нурафшон"ни мағлуб этмоқчимиз"

ПРО-Лига 12-турида ўтказилган "Зомин"- "Ёзёвон" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонларнинг 77-рақамли футболчиси Абдулазиз Жўрабоев фикрлари билан қизиқдик.

- Абдулазиз, биламизки "Зомин" клуби анча тажрибали жамоа ҳисобланади. Ушбу жамоа билан ўтказилган учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Биз сафарда "Зомин" жамоасига қарши қийин учрашув бўлишини билар эдик. "Зомин" жамоаси тажрибали ва яхши шаклланган жамоа. Шунга қарамай биз учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз бош мураббийи Салимжон Зокиров бу учрашув биз учун қийин бўлишини, ўйинга пухта тайёргарлик кўришимиз лозимлигини уқтирди.

Учрашув давомида бизда ҳам яхши вазиятлар юзага келди, афсус фойдалана олмадик. Агар ўша вазиятлардан фойдаланиб, рақиб дарвозасига гол ура олганимизда, ҳозир уйимизга 3 очко билан қайтаётган бўлар эдик."Зомин" жамоасига келаси учрашувларда омад тилайман.

Биз навбатдаги учрашувни ўз майдонимизда гуруҳимиз пешқадами "Нурафшон" клубига қарши ўтказамиз. Насиб қилса, ушбу учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика