Latest news

13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  0 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  0 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  6 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  7 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1

Абдулатиф Абдуқодиров: “Биринчи лиганинг энг яхши ҳужумчиси бўлишимни кутмагандим” News

Абдулатиф Абдуқодиров: “Биринчи лиганинг энг яхши ҳужумчиси бўлишимни кутмагандим”

Сайтимиз ходимлари томонидан аниқланган биринчи лиганинг “Энг яхши хужумчиси” номинацияси ғолиби Абдулатиф Абдуқодиров буни кутмаганини айтиб, лекин хурсанд эканлигини таъкидлади.
- “championat.asia” сайтининг доимий ўқувчисиман. Ҳар куни ушбу сайтга кириб, футболимиздаги янгиликлар билан танишиб боришга ҳаракат қиламан. Биринчи лиганинг “Энг яхши ҳужумчиси” номинациясида ғолиб чиққанимни кўриб, аввалига хайрон бўлдим. Чунки буни кутмагандим. Албатта бундай эътибор ҳар қандай футболчига руҳан далда бўлади. Ўқиб хурсанд бўлдим. Сайт ижодкорларига каттакон раҳмат - дея гап бошлади Абдуқодиров.

- Ушбу номинацияда ғолиб чиқишингизга сабаб биринчи босқичда “НБУ-Осиё”даги ўйинларингиз ва жамоа сафида киритган голларингиздир. Бу клуб сизга трамплин вазифасини ўтаб берди. Фикримизга кўшиласизми?
- Чиндан ҳам “НБУ-Осиё”да ўйнаб, у ерда ўзимни кўрсатиб, олий лига жамоасининг эътиборига тушдим. “Банкирлар” сафида 2,5 йилдан буён ўйнаб келаётгандим. Бу йил биринчи босқичда 21та тўп киритдим. Табиийки бунга ўз мехнатларим эвазига эришдим. Қолаверса жамоадошларимнинг қўллаб-қувватлаши натижасида голлар урдим.

- “НБУ-Осиё”да ўтказган фаолиятингиз тўғрисида нима дейсиз?
- Жароҳат сабабли деярли ярим йил майдон ташқарисида қолиб кетдим. Табиийки спорт формам ҳам яхши эмасди. Бундай пайтда олий лига жамоаларининг эътиборига тушиш қийин. Шунда ҳеч ўйланиб ўтирмасдан, Илҳом Мўминжонов таклифини қабул қилиб, “банкирлар” сафига келиб қўшилганман. Илҳом ака билан олдин “Локомотив”да бирга ўйнаганимиз учун муносабатларимиз яхши. Шу инсон менинг аввалги холатимга қайтиш учун ёрдамини аямади.

Кейинчалик бошқарув постига Мухтор Қурбонов келди. Бу мураббий билан ҳам яхши ишладик. Албатта илиқ хотиралар қолган деб бемалол айта оламан. Гарчи ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўймасада, биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири саналади. Фақат моддий жиҳатдан унчалик мақтана олмайди холос. Бу жамоанинг келгуси фаолиятига омад тилайман.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика