Latest news

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  4 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

А Серияни кузатишимиз учун 5 сабаб News

А Серияни кузатишимиз учун 5 сабаб

Италия А Серияси якунланмоқда. Италия А Сериясида ҳали кўп нарса ҳал бўлмади.

"ЮВЕНТУС" ҚАЧОН ЧЕМПИОНЛИКНИ НИШОНЛАЙДИ

"Бьянконери"нинг "Наполи"дан мағлубиятга учраши турнир жадвалидаги етакчилик учун курашни қайтаргандек эди, бироқ интрига бир тур давом этди. Драматик баҳсда "Ювентус" "Интер"ни мағлуб этди. Спалетти жамоаси "Наполи"га биринчи ўринни совға қилиши мумкин бўлганди. Балки ушбу ҳолат неаполликларнинг руҳиятига жиддий таъсир ўтказгандир. Гарчи етакчилари сафда бўлса-да, "Наполи" сафарда "Фиорентина"га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Энди асосий савол шундай: Буффон қачон футболчилигидаги сўнгги совринини боши узра баланд кўтаради?

Тахмин: "Ювентус" 37-турда "Рома"га ютқазмайди ва Скудеттони қўлга киритади. Балки барчаси бундан-да эртароқ бўлиши мумкин: "Наполи" "Торино"га мағлуб бўлиши ҳам мумкин. Аммо неаполликлар ғалаба учун қаттиқ ҳаракат қилиши аниқ.

"ИНТЕР" РИМЛИКЛАРГА ЕТИБ ОЛИШНИ УДДАЛАЙДИМИ?

"Интер"нинг ўзи вазифаларини қийинлаштириб юборди: "Ювентус"дан учралган мағлубият туфайли Римнинг икки жамоасидан 4 очкога ортда қолмоқда. Жамоа "Лацио" билан сўнгги турда тўқнаш келади ва "бургутлар"га етиб олиш имконияти сақланиб турибди. "Бьянкочелесте" эса кучга тўлган "Аталанта" ва "Кротоне"га қарши майдонга тушади. "Ювентус"дан ташқари "Рома"ни "Кальяри" ва "Сассуоло" каби жамоалар кутиб турибди. Иммобилени йўқотганидан кейин "Лацио"даги ҳолат бироз оғирлашди. Ҳужумчи камида икки турни ўтказиб юбориши аниқ бўлди. "Интер" эса тинимсиз мағлубиятдан қочиши қийин бўлмоқда, молиявий муаммолар борасидаги миш-мишлар уларнинг иштиёқини "ўлдираётгандир". Бизни ғолибини тахмин қилиб бўлмайдиган пойга кутиб турибди барчаси ўзаро ўйинда ҳал бўлиши мумкин.

"МИЛАН" ЕВРОКУБОКЛАРГА ИЛИНА ОЛАДИМИ?"Болонья" устидан қозонилган ғалаба Женнаро Гаттузо жамоасига жуда ҳам муҳим эди. "Россонери"лар кетма кет 4 учрашувда ғалаба нималигини билишмаганди. Европа лигаси учун қизғин кураш ўзаро ўйинда ҳал бўлиши мумкин. Шак-шубҳасиз, бу учрашувда икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнайди, ҳиссиётлар жиловланмайди. Ҳақиқатдан ҳам "Лацио", "Милан" ва "Кальяри" қаттиқ курашишмоқда, бироқ Гасперини жамоасида бир очколик устунлик бор. Агарда "Милан" ҳам, "Аталанта" ҳам қоқиладиган бўлса, "Фиорентина" еврокубокда қатнашиши мумкин. "Сампдория"да ҳам имкониятлар сақланиб қолган.

Тахмин: Бу мавсум "Милан" учун ўта муваффақият ўтмоқда. Жамоа мавсумни ёмон нотада якунлашни истамайди. Агарда Гаттузо Кубок финалида "Ювентус"ни ютишни уддаласа, тарих чиройли тугайди.

ЛИГАДА ҚОЛИШ УЧУН КУРАШ"Беневенто" ҳозирданоқ "Б" Серия ҳақида ўйламоқда. Уларнинг дўстлари эса қийин ҳолатда. Айни дамда хавфли ҳудудда "Верона" ва "Кьево" каби жамоалар бор. Бироқ 18 ва 14-ўринлар орасидаги фарқ 3 очкони ташкил этади. Шу боисдан ҳали барчаси бўлиши мумкин. "Кальяри"да эса тақвим енгил эмас, "Удинезе" ва "Кротоне" ҳали масалани ҳал қилмаган. Энг яхши тақвим эса "Кьево"да бўлса керак. Сўнгги турларда лигада қолиш учун кураш қизийди ва шундай паллаларда жамоа футболчиларининг жисмоний жиҳатдан кучи қандайлигини билинади. "А" Серияда ҳар доим шундай кураш бўлади.

Тахмин: "Кальяри" хавф остида. Улар "Рома", "Фиорентина" ва "Аталанта"га қарши баҳс олиб боришади. Диего Лопес жамоаси ушбу клублардан очко олишга ва лигада қолишга қаттиқ интилишлари аниқ.

ТЎПУРАРЛАР ПОЙГАСИДА КИМ ЮТАДИ?


Иммобиле ва Икарди бутун бир мавсум давомида "Олтин бутса" учун кураш олиб боришди. Аммо Иммобиле жароҳат олиб сафдан чиқди ва камида 2 ўйинда қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Аргентиналик футболчи эса бемалол асосий рақибининг натижасидан ўтиб кетиши ва якунда яққол тўпурар бўлиб олиш имконияти бор. Шу орқали Икарди жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиши ва ўша бутсани ўзиники қилиб олиши мумкин.

Тахмин: Мауро Икарди ва Чиро Иммобиле 30тадан гол киритган ва иккиси ҳам тўпурар бўлиши мумкин.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика