А Серия. “Ювентус” — “Рома” ва қолган учрашувлар превьюси
22 dec 2018 16:15
News
А Серия. “Ювентус” — “Рома” ва қолган учрашувлар превьюси
Шу сабабли, уларга оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.
“Лацио” — “Кальяри”
Италия Чемпионати 17 тур ўйинлари бир кунда бўлиб ўтади. Уни “Лацио” — “Кальяри” учрашуви очиб беради. Римликлар клуби кетма-кет 7 ўйиндан бери ғалаба қозонолгани йўқ. Жамоа Европа Лигасида икки мартта мағлуб бўлди, А Серия 5 тури давомида атиги 4 очкога эга бўлди. Шунинг учун, “бургутлар” топ-3таликдан анча пастда қолиб кетишди. Ҳозирда “Лацио” билан Чемпионлар Лигасининг охирги ўрини учун “Милан” билан куч синашмоқда.
Ўтган турда римликлар сафарда “Аталанта”га (0:1) мағлуб бўлишганди. Ўша битта гол ҳам дастлабки дақиқада дарвозага киритилганди. Симоне Индзаги истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида ҳали ҳеч қандай хабар йўқ. Аввалги муваффақиятлар ва молиявий имкониятларни даражасини ҳисобга олсак, бош мураббийни алмаштириш билан ҳеч нарса ўзгармайди. Мураббий штаби билан боғлиқ жанжал ҳозирча Римнинг бошқа томонида давом этмоқда.
“Кальяри” яқинда Италия Кубогида “Кьево”ни мағлуб этди ва бу жамоанинг сўнгги кунлардаги ягона муваффақияти бўлди. А Серияда Роландо Марана жамоаси 6 турда 4та дуранг ўйнади ва 2 бора мағлубиятга учради. Охирги баҳсда “Кальяри” уйда “Наполи”га (0:1) енгилди. Римга бўлаётган сафар оғир ўтиши аниқ. “Олимпико” стадионидаги сўнгги 7та ўйиннинг барчасида жамоа мағлуб бўлганди. Бу ҳам етмагандек, клуб у ерга ҳимоячилар Дарио Срна ва Лука Чеппителисиз йўл олган.
“Женоа” — “Аталанта”
Чезаре Пранделлининг огоҳлантириши ҳам “Женоа"га таъсир қилмади. Италия термаси собиқ бош мураббийи қўл остидаги жамоа СПАЛ билан дуранг (1:1) ўйнади ҳамда “Рома” (2:3) билан баҳсда енгилди. Ҳаттоки, Кшиштоф Пентекнинг голи ҳам ёрдам бермади. “Женоа” ўз майдонида 5та ўйиндан буён юта олмади. Камига уларнинг орасидаги Италия Кублги доирасида “Энтелла” клуби билан бўлган учрашув ҳам бор.
Генуяликларни олдинда “Аталанта”га қарши баҳс кутиб турибди. Бергамо клуби шахдам қадамлар билан Еврокубок томон кетмоқда. “Лацио” билан бўлган учрашувда бергамоликлар ғолиб бўлиши учун уларга Дуван Сапата голи ва VAR ёрдам берди. Жан Пьеро Гасперини шогирдлари сўнгги 8 турда 6та ғалаба ва 2та мағлубиятда эришди. Этрит Бериша қайтганидан сўнг “Аталанта” юқори чўққига кўтарила бошлади. Албаниялик посбон туфайли жамоа 5 мартта ғолиблик нашидасини сурди.
Сўнгги ўзаро 5та учрашувда ҳам “Аталанта” генуяликларни мағлуб этганди. Бергомо жамоаси ҳар ўйинда камида икки марттадан “грифонлар” дарвозасини ишғол этган.
“Милан” — “Фиорентина”
Энг қизиқрли учрашувлардан бири Миланда бўлиб ўтади. Ҳозирда Женнаро Гаттузо кучли босим остида қолган. Охирги кунларда Европа Лигаси плей—офф босқичига чиқиш учун йўлланмани қўлдан бой берди. Гонсало Игуаин бошчилигидаги ҳужум 180 дақиқадан бери жимжитлигича қолмоқда. Жамоа “Болонья” ва “Торино”га ҳам мағлуб этолмади. УЭФА томонидан қўйилган санкциялар ҳам борган сари мураккаблашиб бормоқда. Январда “россонери”ларни трансфер бозорида анчагина иш кутиб турибди. Янги футболчиларни Гаттузо бошчилигида танлашлари ҳам ҳали аниқмас. Мураббий раҳбариятнинг ишончини қозониб, яна имконият олиши учун бир нечта ўйинлар қолди, холос.
“Милан” ҳеч бўлмаганда тўртинчи ўринни сақлаб қолиши керак. Ҳозирда бу ўрин учун номзодлар талайгина. Уларнинг бири — “Фиорентина”. Ўтган ҳафтада “фиалкалар” икки ярим ой деганда ғалаба қозонишди. “Эмполи”га қарши баҳсда флоренцияликлар рақиби дарвозасини уч маротаба ишғол этишди. “Кўклар” эса бор йўғи бир маротаба жавоб қайтара олди. Иккинчи таймдаги ғалаба келтирган тўпни ҳужумчи Жованни Симеоне тепди.
Миланда бўлган сўнгги 4та учрашувда “фиалкалар”га омад етишмаганди. Ўтган мавсум сўнгги турида “Милан” уйда “Фиорентина”ни йирик ҳисобда (5:1) мағлуб этиб, Еврокубокга чиқишига имкон қолдирмаганди. Қизиқ, “фиалкалар” бунга энди жавоб қайтара олрмикан?! “Милан” оддий даврни бошдан ўтказаётгани йўқ. “Россонерилар”нинг бугунги асосий муаммоси майдон марказидаги икки муҳим ўйинчилари — Франка Кесси ва Тьемуа Бакайоко баҳсда иштирок этолмайди.
“Наполи” — СПАЛ
Аркадиуш Милик қўшимча берилган вақтда “зарур гол”ни ура олаганди. “Ливерпуль” билан бўлган ўйинда поляк дарвозабонга тўхтовсиз зарба берганди. Неаполликлар “Ювентус”дан кейинги иккинчи ўринда бормоқдалар.
“Адзурри” иложи борича тезроқ ғалабага элтувчи йўлни топишлари керак. Жамоа қўшиб берилган вақтда эмас, бошиданоқ бунга ҳаракат қилишлари лозим. Карло Анчелотти жамоаси таркиби А Серия ўйинлари учун мос. СПАЛ Неапольга келади. Рақиб жамоа сўнгги 12 турда фақат бир маротаба ғалаба қозонди. Леонардо Семпличи шогирдлари дуранг натижали баҳслардан сўнг, қизиқ, яна қанча вақт элитада қола оларкан?!
Ўтган мавсумда “Наполи” икки маротаба СПАЛни мағлуб этганди. Ҳозирги мавсумда эса неаполликлар уйдаги 8та учрашувда 6 маротаба ғалаба қозонди. Мезбонларнинг таркиби билан муаммолар йўқ. Фақатгина ҳимоячи Мариу Руя баҳсда иштирок этмаслиги мумкин. Аммо унинг ўрнига майдонга туша оладиган ўйинчи йўқ эмас.
“Кьево” — “Интер”
Доменико Ди Карло бошчилигидаги “Кьево” кетма-кет 4та баҳсда дуранг ўйнади. Вероналиклар 5та баҳсдан буён ҳали мағлуб бўлганлари йўқ. Лекин бу А Сериянинг охирги поғонасидан кўтарилиш учун камлик қилади. Ҳаттоки, “Кьево”га 3 очкоси қайтариб берилса ҳам вазият ўзгармайди. “Интер” меҳмонда ўйнаётганини ҳисобга олсак, улар ютиши шарт.
Миланликлар эса мавсумни қийин ўтказишди. Чемпионлар Лигасида “Тоттенхэм” ва ПСВ билан бўлган учрашувда жамоа атиги бир очко тўплай олди. А Серия сафардаги ўйинда “Рома” билан (2:2) дуранг ўйнади, “Ювентус”га эса (1:0) мағлуб бўлди.
Ўтган турда “Интер” бунга чек қўйиб, меҳмонда “Удинезе” устидан ғалаба қозонди. Учрашувдаги битта голни жамоа сардори Мауро Икарди пенальтидан урди. Айнан шу туфайли “нерадзурри” учинчи ўринни сақлаб қола олди. Лучано Спаллетти энди бироз енгил нафас олиб, ғалаба қозонишда давом этиши лозим.
Ўзаро сўнгги 6та учрашувда “Интер” 5 маротаба “Кьево”ни мағлуб этган. Ўтган мавсум баҳорда миланликлар Мауро Икарди ва Иван Перишич урган голдан сўнг зафар қучишганди. Икки ўйинчи ҳамон “Интер” таркибида тўп тепади.
“Ювентус” — “Рома”
Италия Чемпионати 17-турига ушбу икки жамоа ўртасидаги баҳс якун ясайди. А Серия етакчиси “Ювентус” ўз майдонида “Рома”ни қабул қилиб олади.
Турин клуби чемпионатда рекорд ўрнатишда давом этмоқда. ЕЧЛда “Янг Бойз” билан бўлган учрашувда "Кекса синьора" енгилди. Аммо дербида “Торино”ни (1:0) мағлуб этиб, бу хатосини тузатди. Учрашувдаги ўша битта голни Криштиану Роналду пенальтидан урди. Тўғри, ўйиндаги ҳакамлик бир неча саволлар туғилишига сабаб бўлди. Чунки пенальтини иккала дарвозага белгилашлиги мумкин эди. Шунга қарамасдан, “Ювентус” 16 тур давомида 1 мартта дуранг ўйнади, 15 маротаба ғалаба қозонди ва 46 очко тўплашга муваффақ бўлди.
“Рома”да эса ҳаммаси ачинарли аҳволда. Бундай қониқарсиз натижалардан сўнг жанжал бошланишига бир баҳя қолганди. Уйда “Женоа” (3:2) устидан қозонилган ғалаба вазиятни бироз юмшатгандек бўлди. Эусебио Ди Франческо ҳамма ишни пухта ўйлаб, кейин иш кўриши зарур. Атрофида уни ва жамоани қутқарадиган бирор зот ҳам йўқ. Чунки бу вазиятдан мураббийнинг ўзи чиқишга ҳаракат қилиши лозим. Акс ҳолда, истеъфога чиқишга мажбур бўлади.
“Рома” Туринга Даниэле Де Россисиз боради. Бундан ташқари, Алессандро Флоренци, Лоренцо Пеллегрини ва Стефан Эль-Шаарави ҳам учрашувда иштирок этиши аниқмас. “Ювентус”да эса Жуан Кансело, Хуан Куадрадо ва Андреа Барцальи майдонга туша олмайди.
“Рома” сўнгги бор 2011 йил январида Туриндаги баҳсда яхши ўйнаган эди. Лекин А Серия доирасида “бўрилар” кетма-кет 7 маротаба “Ювентус”га енгилишган. “Зебралар”нинг ҳозирги аҳволига қараб, бу серияни тўхтатиш мушкул. Шундай экан, кучлар тенг бўлмаган бугунги учрашувда “Рома”га омад тилашдан бошқа илож йўқ.
Шунингдек, бугун:
“Эмполи” — “Сампдория”;
“Сассуоло” — “Торино”;
“Удинезе” — “Фрозиноне”;
“Парма” — “Болонья” .
Нозима Зарипова таржимаси
Comments