Latest news

10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  1 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  0 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  7 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5

А Серия. Пенальтилар "Ювентус"ни қутқариб қолди News

А Серия. Пенальтилар "Ювентус"ни қутқариб қолди

Италия чемпионати 32-турининг марказий беллашуви бошланиш арафасидамиз. Қуйида ушбу ўйиннинг матнли трансляцияси билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Juventus

Cristiano Ronaldo - 55', Cristiano Ronaldo - 90'

Serie A . Round 32

12/07/2020, 00:45

2
:
2
Finished

Atalanta

Duvan Zapata - 16', Ruslan Malinovsky - 81'

Stadium: Allianz Stadium, 0 spectators

Referee: Piero Giacomelli

45'
90'
10'  Federico Bernardeschi
29'  Juan Cuadrado
55'  Cristiano Ronaldo
56'  Danilo (Alex Sandro)
57'  Federico Bernardeschi (Douglas Costa)
69'  Paulo Dybala (Gonzalo Higuain)
73'  Adrien Rabiot
82'  Blaise Matuidi (Aaron Ramsey)
90'  Cristiano Ronaldo
16'  Duvan Zapata
16'  Alejandro Gomez
58'  Josip Ilicic (Mario Pasalic)
61'  Mario Pasalic
67'  Duvan Zapata (Luis Muriel)
68'  Alejandro Gomez (Ruslan Malinovsky)
75'  Remo Freuler (Adrien Tameze)
75'  Jose Luis Palomino (Mattia Caldara)
81'  Ruslan Malinovsky
81'  Luis Muriel
88'  Hans Hateboer

Ювентус – Аталанта 2:2

12 июль, 00.45, «Альянц Стэдиум»

Голлар:

0:1 – 16 Сапата, 1:1 – 55, пенальти Роналду, 1:2 – 80 Малиновский, 2:2 – 90, пенальти Роналду.

Ювентус – Шченсны, Бонуччи, де Лигт, Данило (Алекс Сандро, 57), Бентанкур, Куадрадо, Рабьо, Матюиди (Рэмзи, 82), Бернардески (Дуглас Коста, 57), Дибала (Игуаин, 69), Роналду.

Аталанта – Голлини, Хатебур, Паломино (Кальдара, 75), Гимшити, Кастань, Гомес (Малиновский, 68), де Рон, Иличич (Пашалич, 58), Фройлер (Тамез, 75), Толои, Сапата (Муриэль, 68).

Огоҳлантиришлар:

Бернардески (10), Куадрадо (29), Пашалич (61), Рабьо (73), Хатебур (88).

Ўйин ниҳоясига етди - 2:2.

90+2. Ғалаба учун ҳар икки жамоа футболчилари ҳам жиддий ҳаракат қилишяпти.

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Гол - 2:2! Пенальтини Роналду голга айлантирди.

89. Муриэль жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Пенальти!

Роналду жарима зарбасини тепяпти. Тўп "Аталанта" футболчисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

88. Сандрога нисбатан қоидани буўган Хатеборга сариқ карточка кўрсатилди.

85. Малиновский навбатдаги бор зарба позициясига чиқиб борди. Аммо бу галги зарбага аниқлик етишмади.

82. Муриэль Де Лигтга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

81. Голлллл! Малиновский жуда кучли зарбаси билан "Аталанта"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

77. Куадрадониг узатмасидан кейин Роналду чап оёғи билан жуда кучли зарба берди, дарвозабон аранг қутқариб қолди ўз жамоасини.

73. Муриэлга нисбатан ўйин қоидасини бузган Рабьога сариқ карточка кўрсатилди.

71. Роналду дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан дарвозани ишғол қилолмади. Бу вазиятда офсайд ҳам бор экан.

70. Дибала ўрнига Игуаин ўйинни давом эттиради.

68. Сапата ўрнига Муриэль, Гомес ўрнига Малиновский майдонга тушди.

67. Дарвоқе, Роналду бугун чемпионатдаги 27-голини урди.

66. Меҳмонлар томонидан уюштирилган ажойиб комбинация натижасиз якунланди.

62. Куадрадо оёғига коқулай зарбани қабул қилиб олди ва ерга қулади. Бироз ўтиб яна ўрнидан кўтарилди ва ўйинни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

56. Бир нечта заҳира алмаштиришлари амалга оширилди. "Юве"да Данило ва Бернардески майдонни тарк этди. Дуглас Коста ва Сандро ўйинга туширилди. "Аталанта"да эса Иличич ўрнига Пашалич тушди.

55. Гол! Тўп олдига Роналду яқинлашди ва Голлинига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 1:1.

54. Пенальти! Дибала тепган тўп жарима майдончаси ичидаги де Роннинг қўлига тегди.

50. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 5 дақиқасини мезбонлар фаол ўтказишди.

48. "Кекса синьора"да стандарт вазият. Дибала тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпга Бернардески зарба берди. Жуда ноаниқ!

Иккинчи таймни "Ювентус" бошлаб берди.

Танаффус.

45+2. Дибала чиройли ҳаракатлари билан жарима майдончасига кириб борди. Бироқ узатмани амалга оширишда хатога йўл қўйди. Шу он ҳакамнинг бўлимни якунловчи ҳуштаги чалинди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Бонуччи ва Сапата ўртасида тўқнашув юзага келди. Тўп учун курашган ҳар икки футболчи ерга қулади.

34. "Аталанта" меҳмонда ўйнашига қарамай, учрашувда ташаббусни ўз қўлига олган.

33. Пауло Дибала рақиб дарвозасини ўққа тутди. Ҳимоячига теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси.

30. Хуан Куадрадо майдон марказида Сапатага нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди, "Юве" футболчиси кейинги турни ўтказиб юборади.

25. Кастань қандай катта тезликда олдинга ўтган бўлса, шу темпда тўп билан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

23. Уххххх! Маттейс Де Лигтга нисбатан Сапата жуда қўпол ўйнади. Албатта, колумбиялик футболчи атайин қилмади. Аммо ишонинг, ҳеч бир эркак киши Де Лигт тушган ввазиятга тушиб қолишни хоҳламаган бўларди.

21. Пауло Дибала жарима майдончаси ичидаги Роналдуни тўп билан таъминламоқчи эди. Бироқ, меҳмон ҳимоячилари ўз ўринларида.

16. Голллллллл! Ўйинда ҳисоб Дуван Сапата томонидан очилди. Колумбиялик футболчи мазкур вазиятда Алехандро Гомес билан комбинация уютирганди. "Юве" мудофаасида ушбу футболчиларга қарши чиқадигани топилмади - 0:1.

11. Дарвоқе, агар бугун "Аталанта" ғалаба қозонса, очколари сонини 69 тага етказгани ҳолда 2-ўринга кўтарилиб олиши мумкин.

10. Федерико Бернардески рақиб футболчисини ерга қулатди. Ҳакам италиялик футболчини сариқ карточка билан жазолади.

8. Ўтган турда "Милан"га имкониятни бой бериб қўйган "кекса синьора" футболчилари бугун ғалаба қосонса, энг яқин таъқибчисидан 10 очко илгарилаб кетади.

6. "Аталанта" ҳужумда. Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпга Дуван Сапата боши билан зарба берди. Бироз ноаниқ.

2. Дибалага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Майдон бурчагининг ёнгинасидан "Юве" футболчилари тўпни ўйинга киритиб беришади.

Учрашув бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Италия чемпионати мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Учрашув старт олишига 10 дақиқа қолди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика