Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

А Серия рекордини ўрнатган дарвозабон News

А Серия рекордини ўрнатган дарвозабон

А Серияда 90 дақиқа давомидаги сейвлар сони бўйича "Эмполи" посбони Иван Проведель пешқадамлик қилмоқда — ҳар ўйинда ўртача 4.22 тадан.

Биринчи даврада у жамоасининг асосий дарвозабони эди, лекин янги йилдан сўнг вазият ўзгарди ва ротацияга мурожаат қилинди: Проведель беш учрашувда майдонга тушган бўлса, Бартоломей Драговский саккизта ўйинда иштирок этди.

Драговскийнинг чемпионатдаги статистикаси, "Аталанта"га қарши учрашувгача, ҳеч кимни хайратга солмаётганди — ҳар 90 дақиқага ўртача 2.24 тадан сейв – чемпионатнинг 29-кўрсаткичи. Ундан кейинги ўринда Войцех Щесни (2.08) бораётганди, аммо ҳеч кимга сир эмас, "Юве" рақиблари қанча зарба беради-ю, "Эмполи" дарвозасига қанча ҳужум бўлиши ўртасида каттагина фарқ бор.  

Мисол учун, "Аталанта" 36 маротаба рақиб дарвозасига зарба берди ("GdS" статистика, бошқа манбааларнинг маълумотила бу кўрсаткич 40 дан ҳам зиёд) ва уларнинг 18 таси дарвозага аниқ етиб борган. "Opta" Драговски 17 сейв амалга оширганини келтириб ўтди, лекин бу ерда сейвлар сони 17 тамиди ёки 18 та унчалик аҳамиятли эмас – бу топ-чемпионатлар рекорди, А Сериянинг 14 йил ичидаги рекорди (!).

Яна бир қизиқ жиҳат, Италия чемпионати баҳсларида 18 та аниқ зарба 2006 йил ноябрь ойидан буён қайд этилмаганди. Ўшанда "Рома" "Катанья" билан куч синашган. Сицилияликлар посбони эса Драговскидан анча ёмон ўйин ўтказганди – "Рома" 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. "Аталанта" сизга маълум "Эмполи" билан 0:0 ўйнади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика