Latest news

10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  0 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  1 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  2 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  3 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  22 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  15 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13

А Серия. "Рома" Сардинияда иродали ғалабага эришди, Шомуродов майдонга тушмади News

А Серия. "Рома" Сардинияда иродали ғалабага эришди, Шомуродов майдонга тушмади

А Сериянинг 10-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Рома" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Кальяри – Рома 1:2

Гол: Паволетти (52, 1:0), Ибанес (71, 1:1), Пеллегрини (78, 1:2).

Кальяри – Краньо, Белланова, Чеппителли, Дзаппа, Карбони, Ликояннис, Дейола (Кейта Бальде, 82), Марин, Грасси (Олива, 79), Жоао Педро, Паволетти.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Винья (Афена-Гьян, 57), Мхитарян (Эль-Шаарави, 46), Верету (Кумбулла, 90+1), Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло (Калафьори, 81), Абрахам.

Огоҳлантириш: Дзаньоло (38), Жоао Педро (73), Ликояннис (76), Пеллегрини (79), Абрахам (79).

Cagliari

Leonardo Pavoletti - 52'

Serie A . Round 10

28/10/2021, 00:45

2
:
1
Finished

Roma

Roger Ibanez - 71', Lorenzo Pellegrini - 78'

Stadium: Unipol Domus, 8547 spectators

Referee: Ivano Pezzuto

45'
90'
52'  Leonardo Pavoletti
52'  Raoul Bellanova
73'  Joao Pedro
77'  Charalambos Lykogiannis
79'  Alberto Grassi (Christian Oliva)
82'  Alessandro Deiola (Keita Balde)
87'  Raoul Bellanova
38'  Nicolo Zaniolo
46'  Henrikh Mkhitaryan (Stephan El Shaarawy)
57'  Matias Vina (Felix Afena-Gyan)
71'  Roger Ibanez
71'  Lorenzo Pellegrini
78'  Lorenzo Pellegrini
79'  Lorenzo Pellegrini
80'  Tammy Abraham
80'  Nicolo Zaniolo (Riccardo Calafiori)
83'  Riccardo Calafiori
84'  Joao Sacramento
90'  Jordan Veretout (Marash Kumbulla)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Рома" Сардинияда жуда қийин ғалабага эришди.

90+5. УХХХХХХХ!! "Рома" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин бўлганди. Бош ҳакам ҳужумда фол қайд этди.

90+3. Жоао Педро чалқанча услубда зарба бермоқчи бўлган вазиятда Кристантега қарши фол ишлатди.

6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБААААА!! Заппанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

84. "Кальяри" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

81. "Рома" уч ўзгаришни амалга оширди(

78. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ПЕЛЛЕЕЕГРИИИИИНННИИИИИИИ!!!!! СУУУУПЕЕРРРРГГГООООЛЛЛЛЛ!!!

77. УХХХХ!! "Рома" жуда ҳам хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширади.

71. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! ИБАНЕЕЕЕССССС!!! Бу гол бўлиши керак эди! Шарт эди! "Рома" бу голга ҳақли эди!

70. ЗАРБААААААААААА!!! Паволеттининг боши билан берган зарбаси кучли ва аниқ бўлди. Патрисиу жамоасини яққол голдан сақлаб қолди!

69. Нималар бўляпти? Манчини 4 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмаяпти! Кимдир майдонда нималар бўлаётганини тушунтириб бера оладимиаааа?!

67. НИМАААААА!!!! Пеллегрини бу сафар бўш қолган дарвозанинг устунини пойлади! Абрахам бугун жуда ҳам пассив ўйнамоқда.

63. ЗАНЬОЛОООООО!!! Гол урмасликнинг имконияти жуда паст бўлган вазият бўлганди. Тўпга тегмаса ҳам гол уриш мумкин эди. Эххххх....

61. ЗАРБААААА!! Ҳозиргина майдонга тушган Афена-Гьян тахминан 3 метрдан дарвоза томон кучли зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди.

59. ПАВОЛЕТТТИИИИИ!!! 555 фоизлик имконият бўлганди. Бирга бир ҳолатда унга зарба бериш учун ҳеч ким ҳалақит қилмаганди. Аммо у зарба бериш чоғида мувозанатни йўқотди ва Патрисиу тўпни осонлик билан ушлаб олди.

56. Жоао Педронинг боши билан йўллаган зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

52. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! ПАВОЛЕТТИИИ!!! Умуман олганда иккинчи бўлимдаги вазиятларни инобатга олсак, мезбонлар ҳақли гол урди.

50. "Рома" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпга кураш вақтида эль-Шаарави фол ишлатди.

47. Абрахам иккинчи бўлим стартидаёқ қўлидан жароҳат олди. Кутамиз.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+2. Заньолонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Учрашувни шарҳлаётган францияликлар Абрахамнинг биринчи бўлимдаги ўйинидан қониқмаган кўринади. Улар бир неча марта Шомуродов дейишди.

41. УХХХХХХ!! Паволеттининг қанотдан ерлатиб оширган тўпини Верету дарвозасига киритиб юбориши мумкин бўлганди.

38. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Заньоло ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб, ўнг оёғида тўпни марказга оширди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

35. ИЕЕЕЕ!!! Абрахам? Қанотдан оширилган тўпни дарвозабон уриб юборишда хатоликка йўл қўйди. Тўп Абрахамга тегиб, дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

32. "Рома" ҳужумда эди. Пеллегрини йўқ жойда Паволеттига қарши фол ишлатиб, ҳужумни тўхтатди.

29. Ўйин майдон марказида кечмоқда. Вазиятлар бўлмаяпти.

25. "Рома" жарима зарбасини амалга оширди. Ҳаводан узатилган тўпни Кристанте боши билан дарвоза томон йўллаб кўрди. Тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

21. Майдонда Карсдорп ҳамда Ликоганнис ўртасида кичик мунозара бўлиб ўтди.

17. "Рома" рақиб дарвозаси ёнида штурм уюштирди. Зарбаларни ҳимоячилар қайтарди, якунда Пеллегрини дарвозабонга қарши фол ишлатди.

15. ЗАРБААААА!! Бурчакдан узатилган тўпни Пеллегрини боши билан дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

14. "Кальяри" жарима зарбасига эга бўлганди Ундан оширилган тўпни Манчини бурчакка чиқариб юборди.

9. ЗАРБААААААААААА!!!! Белланованинг кучли зарбаси Патрисиу қўриқлаётган дарвозанинг тўсинига тегиб қайтди!

5. "Рома" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпга Заньоло боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонидан тегди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Сардинияга сафар уюштирамиз. "Санденья" стадионида "Рома" меҳмон бўлмоқда.

Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика