Latest news

18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  0 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  0 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  3 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  7 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5

А ПРО-Лига. "Хоразм" иккинчи бўлимда ўтказиб юборилган голлар эвазига Фарғонада мағлуб бўлди News

А ПРО-Лига. "Хоразм" иккинчи бўлимда ўтказиб юборилган голлар эвазига Фарғонада мағлуб бўлди

А ПРО-Лига 12-турида Қиргулидаги "Нефтчи" СК да "Истиқлол" жамоаси "Хоразм"ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлими ҳар икки жамоа вакилларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга отланган мезбонларда биринчи бўлим давомида рақиблари дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлган бўлишсада, уларга гол киритиш насиб қилмади. Ўз навбатида мезбонларнинг ҳужумларига қарши ҳужум билан жавоб қайтарган "Хоразм" жамоаси вакилларида ҳам вазиятлар юзага келди, бироқ биринчи бўлим давомида гол киритиш уларга ҳам насиб этмади. Биринчи бўлим шу тариқа 0:0 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим бошиданоқ фаол ўйин намойиш этган "Истиқлол" жамоа вакилларининг ҳужумлари хавфли тус ола бошлади. Ниҳоят 62-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси Анвар Ҳожимирзаев ўзининг тезкор ҳаракатлари билан меҳмонлар дарвозасига гол киритиш имкониятига эга бўлди ва ҳисобни очди. 70-дақиқада мезбонлар ҳисобни 2:0 кўринишига келтиришди. Бу вазиятда гол муаллифи Рустам Абдухамидов бўлди. Иккинчи бўлим якунига қадар дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва учрашув "Истиқлол" жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

"ИСТИҚЛОЛ" – "ХОРАЗМ" 2:0 (0:0)

Ҳакамлар:
Д. Раҳмонов, Ҳ. Музаффаров, Х. Баҳодиров
Назоратчи: М. Исмоилов
Комиссар: У. Азизов

Голлар: Анвар Ҳожимирзаев 62 (1:0), Рустам Абдухамидов 70 (2:0)

"Истиқлол": 1.Рустам Нартаджиев, 3.Фаррух Иброҳимов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 7. Риза Айвазов, 8.Сардорбек Сотволдиев, 13. Тимур Султонов, 14.Рустамжон Абдуҳамидов, 17.Анваржон Хожимирзаев, 19. Файзуллобек Жуманқўзиев, 21. Элёр Мамасолиев, 30.Элдор Эргашев
Захира: 12. Жасурбек Абдуллаев, 4. Жасурбек Эрмаматов, 9. Абдуқодир Артиков, 10. Элёр Акбаров, 11. Анвар Бердиев, 18.Шохрух Бойқўзиев, 20. Улуғбек Худойбердиев, 22. Сардор Тельяков

"Хоразм": 35. Ғайратжон Ўдаев, 2. Жасур Атажонов, 3. Равшанбек Султонов, 4. Тимур Бекчанов, 10. Сирож Рўзметов, 11. Тимур Машарипов, 13. Сарварбек Жуманиязов, 14. Миржалол Қурбонов, 15. Дадахон Юсупов, 16. Рафиқбек Каримов, 29. Мирас Карлибаев
Захира: 8. Неъматжон Мадаминов, 9. Ҳабибулла Матёқубов, 28. Эрбол Сейтназаров

"Истиқлол" матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика