Latest news

09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  0 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  8 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  3 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  5 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0

А ПРО-Лига. Жамшидлар гол урган ўйинда «Нефтчи» Фарғонада «Оқ-тепа»ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

А ПРО-Лига. Жамшидлар гол урган ўйинда «Нефтчи» Фарғонада «Оқ-тепа»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

А ПРО-Лига 19-турида «Нефтчи» ўз майдонида «Оқ-тепа» жамоасини қабул қилди.

Учрашув ҳар икки жамоа вакилларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида бош ҳакам Элёр Турсунов «Оқ-тепа» дарвозаси томон пенальти белгилади, бироқ бу вазиятда юзага келган қулай имкониятдан «Нефтчи» вакиллари фойдалана олмадилар. Нуқтага яқинлашган «Нефтчи»нинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримовнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди, ҳисоб ўзгармай қолди.

43-дақиқада учрашувда ҳисоб мезбонлар томонидан очилди. «Нефтчи»нинг 98-рақамли футболчиси Жамшидбек Тўрақулов аниқ зарба йўллаб, «Оқ-тепа» дарвозасини ишғол этди – 1:0.

Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумга отланган «Оқ-тепа» жамоаси вакилларининг ҳужумлари самарасиз якунланди.

Учрашувнинг 70-дақиқасида «Нефтчи» вакиллари меҳмонлар дарвозасига иккинчи голни киритишди. Заҳирадан ўйинга қўшилган Жамшидбек Қобулов жаримадан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 2:0. Орадан 3 дақиқа ўтиб, учрашувнинг 73-даиқасида яна ўша Жамшидбек Қобулов «Оқ-тепа» дарвозасига гол киритди – 3:0.
Учрашув шу тариқа «Нефтчи» вакилларининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.

Эътиборга молик жиҳати, «Оқ-тепа» бош мураббийи кетма-кет учрашувларда гол киритиб келаётган Павел Пуришкинни нега асосий таркибда туширмаганлиги тушунарсиз бўлди.

А ПРО-Лига.
19-тур
«Нефтчи» – «Оқ-тепа» 3:0 (1:0)
Голлар:
Жамшидбек Тўрақулов, 43 (1:0), Жамшидбек Қобулов, 70 ( 2:0), Жамшидбек Қобулов, 73 ( 3:0),
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Александр Сидлров, Аваз Абдуллаев, Аҳрор Раҳматов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Ойбек Юнусов
“Нефтчи”: 35. Шерзодбек Абдураимов, 4. Шодиёр Хожиматов, 7. Исломжон Тошпўлатов, 15. Миржамол Неъматов, 19.Алишер Абдувоҳидов, 20. Дилёрбек Эрматов, 28.Жавоҳир Расулов, 70.Достонбек Бобожонов, 77. Исломбек Каримов, 98. Жамшидбек Тўрақулов, 99. Иброхим Нўмонов.
Захира: 21. Фаррух Турдиалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 13.Жамшид Қобулов, 24.Илхомжон Ибрагимов, 26.Бобиржон Исроилов, 27. Сардорбек Мирзашоев, 32. Нодирбек Йўлдошев, 38.Ибоджон Абелфазов, 88. Жаъфар Исмоилов

“Оқ-Тепа”: 1.Акром Ходжаев, 7. Шерзод Қодиров, 8. Музаффар Абдуллаев. 10. Исломжон Исмоилов , 15.Давронбек Маматов, 17. Савелий Абрамов, 19.Ойбек Мирзохидов, 22. Фаррух Содиқов, 77. Билолхон Тошмирзаев, 91.Мақсуджон Махмудов, 97. Жамшид Юсупов
Захира: 71.Валижон Раҳимов, 9.Мирзохид Мирсаидов, 20. Павел Пуришкин, 21. Орипхўжа Абдухолиқов, 28.Абдулазиз Нишонбоев

Бекзод Толибов тайёрлади.



Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика