Latest news

17:25Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  36 17:09"Бунёдкор" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  1 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  17 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  10 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  6 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  18

"8+3". Абрамовга нима панд берди? News

"8+3". Абрамовга нима панд берди?

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал ЎФА ҳакамлар депaртаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ўзимиздан - Миржалол Қосимов. Чет элдан - Роналду ва Месси. "Барселона"га мухлислик қилганим учун Месси, лекин бу Роналдунинг кучли эканлигини инкор қилолмайди.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Роналдиньонинг Бразилия терма жамоаси либосида Англияга жарима зарбасидан урган голи (2002 йилги мундиал).


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

- Андрес Иньеста

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Шу пайтгача бўлмаган. Катанецни энди кўрамиз. Унга озгина вақт керак. Ўртоқлик учрашувларидан хулоса чиқариш нотўғри деб ўйлайман.

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Айнан битта шахсга тўхталмайман. Ҳар гал Жаҳон  чемпионатига чиқишига озгина қолаётган Миллий терма жамоамизни омадсиз дея оламан. 2014 ва 2018 йилларда мундиалга чиқиши учун 1 қадам етмаган мураббийлар.

- Абрамовчи?

- Абрамов? Саудия Арабистонига қарши ўйинда танланган таркибни кўрдик. Менимча, бу кишига омадсизлик эмас, билимсизлик панд берди.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Асосан, кадрлар етишмовчилигини ўзбек футболининг камчилиги деб ўйлайман. Бунга мураббийлар, ҳакамлар, клублардаги раҳбарлик лавозимларини кўрсатиш лозим.

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Ўзбекистон Кубоги-2021 финалида бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Насаф" (1:2) учрашувини стадиондан кузатдим.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Ф. Вартез, Кафу, Пуйол, Малдини, Жорди Алба - Пирло, Канте, Зидан - Месси, Криштиану Роналду, Роналдо.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Ота-онам. Отамнинг шижоатлари, онамнинг сабрлари. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Жудаям кўп иккиланаман, қарор қабул қилишим қийин. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Ҳозиргача бўлган вақтни айтадиган бўлсам, бурилиш нуқтаси сифатида 2020 йил 16 ноябрь ЎФА ҳакамлар депaртаменти бошлиғи лавозимга тайинланган кунимни эслайман. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда.


"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика