Latest news

09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  9 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  8 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20

8-тур. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай? News

8-тур. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай?

Бугун олий лиганинг 8-туридан ўрин олган 5та ўйин бўлиб ўтади.
Зоминдаги сифатсиз майдонда ўйнаш қийинлигини "Машъал" мисолида кўрдик. Бугун "Сўғдиёна" янада жиддий синовдан ўтади. Даврон Файзиев шогирдлари ОЧЛ гуруҳ босқичида ғалаба қозона олмаган "Бунёдкор"га қарши ўйнашади. Учрашувда кичик устунлик "қалдирғочлар" томонида.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бунёдкор» (Тошкент)
10 май 2015. Зомин. “Зомин” стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдурахмонов (Андижон), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
Имкониятлар: 45:55

"Металлург" истаса ҳеч бир рақибга ютқазмаслиги мумкин, Рустам Мирсодиқов кучли ва шаклланган жамоага эга. Таркиб бир неча йиллардан буён ўзгармаяпти. Уларга қарши ОЧЛдаги аламли мағлубият туфайли гуруҳда қолиб кетган "Пахтакор" ўйнайди. Самвел Бабаян шогирдлари халқаро майдондаги омадсизлик тасодиф эканини исботлашга уринишади. Биз имкониятларни тенг баҳоладик.



«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент)
10 май 2015. Бекобод. “Металлург” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50

Олий лигага қайтган "Шўртан" ўз уйида яхши ўйнамоқда. 3та ўйиннинг иккитасида ғалаба ва битта мағлубият. "Олмалиқ" эса мусобақа жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Баҳсда иккала жамоанинг ғалабага бўлган имконияти тенг.

«Шўртан» (Ғузор) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
10 май 2015. Ғузор. “Ғузор” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Ўтган йил ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб эта олган "Навбаҳор" бу йил ҳам ўша натижани такрорлашга уриниши шубҳасиз. Қаршиликлар водийда кучли рақибга қарши ўйнашади. "Навбаҳор"нинг устунлиги мухлислари, "Насаф"нинг устунлиги халқаро тажрибанинг борлиги. Демак - тенглик.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Насаф» (Қарши)
10 май 2015. Наманган. “Марказий” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Тошкентда "Локомотив" "Андижон"ни қабул қилади. Вадим Абрамов шогирдларининг имконияти баланд бўлиши турган гап. Сабаби бундай таркиб билан "темирйўлчилар" чемпионлик учун курашишмоқда. Чемпион бўлишни истаган жамоа эса ўз майдонида очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Бугун Геннадий Мошняга ва ҳимоячиларга қийин бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

«Локомотив» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон)
10 май 2015. Тошкент. “ТТЙМИ” стадиони. 19:00 (СПОРТ ТВ live)
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), О. Абдувасилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Имкониятлар: 60:40
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика