Latest news

07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  2 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2

"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди News

"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди

Футбол инновациясидан илк бор "Ульсан" ва "Мамелоди Сандаунз" жамоалари ўртасидаги ўйинда фойдаланилди.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида франциялик ҳакам Клеман Тюрпен дарвозабоннинг тўпни биринчи марта ушлаб туриш вақтини чекловчи қоидадан фойдаланди.

"F" гуруҳи 1-туридан ўрин олган "Ульсан Хюндай" ҳамда "Мамелоди Сандаунз" (0:1) ўртасидаги учрашувнинг 83-дақиқасида номинал меҳмонлар дарвозабони Ронуэн Уильямс тўпни қўлида жуда узоқ ушлаб тургани учун ҳакам бурчак тўпини белгилади. Бу эпизод футбол тарихида илк бор кузатилди.

2025 йил март ойи бошида Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши (IFAB) илк марта ушбу мавзуга тўхталиб, янги қоида таклиф қилганди. Унга кўра, агар дарвозабон тўпни қўлида 8 сониядан кўп ушлаб турса, рақиб жамоа фойдасига бурчак зарбас берилади. Сал кам 1 ойда кенгаш ушбу қоидани тасдиқлади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика