Latest news

07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  2 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  5 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  18 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29

8 ой олдин 5 йилга футболдан четлатилган Илҳом Мўминжонов кейинги йил мураббийликка қайтиши мумкин News

8 ой олдин 5 йилга футболдан четлатилган Илҳом Мўминжонов кейинги йил мураббийликка қайтиши мумкин

2019 йил 1 апрель куни ЎФА Этика қўмитаси “Навбаҳор лочинлари” ПФКнинг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов борасида қарор қабул қилган эди.

Унга кўра Мўминжонов 2017 йил мавсумида келишилган ўйинларни ташкил қилиш, жумладан, ўйин натижасига таъсир қилиш мақсадида “Навбаҳор лочинлари” ПФКнинг бир қатор футболчиларини ўйинни сотишга ундагани учун, ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан 50.000.000 (эллик) миллион сўм миқдоридаги жаримага тортилган ва 5 (беш) йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган эди. 


"Катта эҳтимол келаси йили Илҳом Мўминжоновга қўйилган дисквалификация олиб ташланади ва мутахассис мураббийлик фаолиятини расман давом эттириши мумкин бўлади. Агарда мураббий дисквалификацияси ечиладиган бўлса, унда Мўминжонов унга даъвогарлик қилаётган иккита жамоадан бирига ўтиши мумкин", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида. 


Шу йилнинг июнь ойида Илҳом Мўминжонов championat.asia сайтига видеоинтервью берган ҳамда айбдор эмаслигини маълум қилган эди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика