Latest news

23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  0 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  3 22:45"Штутгарт" — "Бавария". Германия Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:40"Аланяспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:32"Мальорка" — "Барселона". Педри, Ямал ва Рафинья асосий таркибда  28 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  21 21:28Сергей Лушчан: "Ким хато қилса шу ютқазиши сезилганди"  10 21:12АПЛ. "Тоттенхэм" илк турда йирик ғалабага эришди  2 21:08Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда"  9 20:57Суперлига. "Динамо" Самарқандда ОКМКни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди  26 20:44"Ал Айн" — "Ал Батаэҳ". Ғаниев асосий таркибда  0 20:20Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Тожикистонни мағлуб эта олмади  3 20:18"Вулверхэмптон" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  18 20:13"Нефтчи" 14 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"ни ютди  15

6 сенятбрга қадар ўйнамаймизми? News

6 сенятбрга қадар ўйнамаймизми?

14 август куни бўлиб ўтиши лозим бўлган Ўзбекистон - Туркия учрашуви номаълум сабабларга кўра қолдирилди.
Бу ўйин Иорданияга қарши кечадиган плей-офф учрашувидан аввал Миржалол Қосимов учун муҳим аҳамият касб этиши керак эди. Айнан шу баҳс орқали терма жамоага чақирилган янги ёш футболчиларни синаб олиб имконияти мавжуд эди. Иордания бугун Фаластинга қарши баҳс олиб боради, 9 август куни Ливияга қарши майдонга чиқади. Шунингдек, Сурия терма жамоасига қарши 15 август куни Осиё Кубоги саралаш учрашуви доирасидан ўрин олган учрашув бор. Гувоҳи бўлганингиздек, биздан фарқли равишда рақибимиз 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўради.

Балки, 14 август куни маҳаллий футболчилар билан йиғин ўтказилар, аммо легионерларнинг келмаслиги маълум бўлиб улгурди. ФИФА тақвимига назар ташласак, 14 август куни қуйидаги терма жамоалар шу куни бўш эканлар. Булар - Австралия, Қувайт, Баҳрайн, Саудия Арабистони ва Таиланд. Австралия терма жамоаси аъзолари Европада янги мавсумга ҳозирлик кўришяпти. Араб мамлакатларида ҳам футболчилар ўз клублари билан хориж йиғинини ташкил этишган. Биргина Таиланд вариантини кўришимиз мумкин. Аммо улар ҳам қисқа фурсатда Тошкентда ўйин ўтказишга рози бўлмайдилар.

Афсуски, Иордания билан ўйинга қадар ФИФАнинг бошқа расмий куни мавжуд эмас.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика