Latest news

21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  21 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  3 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  6 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  4 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  5 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  4

“5та гол ҳужумчи учун жуда кам” – “Хоразм” футболчиси Шаҳзод Бешимов билан интервью News

“5та гол ҳужумчи учун жуда кам” – “Хоразм” футболчиси Шаҳзод Бешимов билан интервью

Аслида "Бухоро" футболи тарбияланувчиси бўлган, жорий мавсумни "Хоразм"да ўтказган Шаҳзод Бешимов билан интервьюни мутолаа қилинг.

- Даставвал оила аъзоларингиз ва футболга кириб кириб келишингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз!

- Мен 2000 йил Бухоро туманида туғилганман. Оилада 6 кишимиз, ота-онам, 2 нафар акам ва 1 синглим бор. Футболга кириб келишимда оилавий муҳит катта рўл ўйнаган десам муболаға бўлмайди. Сабаби отам ва тоғаларим мунтазам жаҳон ва ўзбек футболини мароқ билан кузатиб келишади. 4-синфни тугатган пайтимда онам ва тоғам қўлимдан етаклаб Галаосиё спорт мактаб-интернатига олиб боришган ва у ерда устозларим Рахматов Илҳом ва Қўлдошев Абдураҳмон акалар қўл остида маҳоратимни ошириб бордим. 2016 йил Галаосиё спорт мактаб-интернатини тамомлаб, Бухоро Олимпия захиралари коллежида таҳсил олишни давом эттирдим. У ерда Казаков Ғолиб, Тошев Собир ва Самиев Комил каби мураббийлардан футбол сир-асрорларини ўргандим. 2017-2018 йиллар Бухорда “Лабса” жамоаси билан иккинчи лигада, кейинчалик биринчи лигада иштирок этдик. Шу жамоадаги ўйинларимни кузатган “Бухоро” жамоаси мураббийлари аввалига ёшлар жамоасига, кейинчалик асосий жамоага таклиф қилишди.

- “Бухоро” жамоасидаги дебют ўйинингиз ва жамоани тарк этишингиз сабаблари ҳақида айтиб ўтсангиз…

- “Бухоро” жамоасининг ўша вақтдаги мураббийи Мухсин Муҳаммадиев 2018 йил “Динамо” жамоасига қарши учрашувда менга имконият берди. Шу орқали катта футболдаги дебютимни нишонладим. 2018-2019 йилларда “Бухоро” футбол клубида фаолият олиб бордим. Жамоа 2020 йил Про лигага тушиб кетди. Даврон Файзиев “Бухоро”клубини қабул қилиб олди ҳамда ўзининг футболчиларини жамоага олиб келди. Менда ўйин амалиёти биринчи даврада камроқ бўлди.

- “Хоразм” жамоасига сизни ким таклиф қилди?

- “Хоразм” футбол клубига мени бош мураббий Александр Ежов таклиф қилди ҳамда бош директор Мақсуд Каримов билан суҳбатдан кейин ҳеч иккиланмасдан таклифни қабул қилдим. (“Бухоро” жамоасининг етакчи футболчиси Санъат Шихов ҳам “Хоразм” жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдириб маслаҳат берганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим).

- 2021 йилда кўрсатган ўйинларингиздан қониқдингизми?

- Ушбу мавсум “Хоразм” жамоаси мураббийлари менга кўп бор имкон беришди ва ишончларини оқлаб, жамоадошларим ва мухлислар бағридан чуқур жой олдим, деб ўйлайман. 2021 йилда “Хоразм” сафида 5 та гол муаллифига айландим. Тан олиш керак бу ҳужумчи учун жуда кам ҳисобланади. Жамоа сафида 2021 йил Рўзимбой Аҳмедов, Сарвар Жуманиёзов, Темур Бекчанов ва Сардор Матмуротов каби маҳоратли ҳужумчилар бор эди. Шу сабабли 70% учрашувларда захирадан майдонга тушдим. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Худо хоҳласа кейинги мавсум тўпурар бўлишга интиламан

- Футболдаги кумирингиз ким?

- Жаҳон футболида Криштиану Роналду, ўзбек футболида эса Улуғбек Бақоев. Ушбу ўз ишининг усталари мени меҳнаткашликлари билан доим қоил қолдиришган.

- Учрашувларда қайси жамоадошингиз билан бир қарашда бир-бирларингизни тушунасизлар? Майдонда Саиджамол Давлатжонов, Хазратжон Турсункулов ва Диёр Рамозановлар билан жудаям бир-бирлармизни тушуниб ҳаракат қиламиз. Шунингдек, 1 даврада жамоамиз сафида ўйнаган Рўзимбой Аҳмедов ва Фаррух Ҳайдаровлар билан ҳам тезда бир-биримизни тушунар эдик.

- “Хоразм” жамоаси билан қачонгача ўз тақдирингизни боғлагансиз?

- “Хоразм” жамоаси билан 2022 йил якунигача шартномам бор. Кейинги мавсумдаги асосий мақсадим жамоанинг Суперлига чиқишига ёрдам бериш. 

- Келажакдаги режаларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Мени оила аъзоларим профессионал футболчи бўлишимгача моддий ва маънавий томонда жуда кўп қўллаб ёрдам беришган. Мен ўзимга шундай мақсад қўйганманки, кучли чет эл жамоаларида тўп тепишни, Чемпионлар Лигасида ўйнашни, миллий жамоага тушишни олдимга мақсад қилиб қўйганман. Ота-онам ва акаларимнинг орзуларини амалга оширишга қаттиқ аҳд қилганман. Улар менга ишонишади ва мен бу ишончни худо хоҳласа иншаа Аллох албатта оқлайман!

Хурсандбек Маткаримов суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика