51 ёшли футболчи жамоаси билан шартномани узайтирди
12 jan 2019 00:05
News
51 ёшли футболчи жамоаси билан шартномани узайтирди
Кадзуйоси Миура футболчилик фаолиятини тугатишни ўйламаяпти.
Февралда 52 ёшни қарши оладиган ҳужумчи ўзи фаолият олиб бораётган "Йокогама" клуби билан яна бир йиллик шартномага имзо чекди. Баъзи футболчилар 34 ёшида фаолиятини тугатса, япониялик Миура клубда 34-мавсумини ўтказмоқда.
Шунингдек, жаҳонда энг қария футболчи сифатида тан олинган Кадзуйоси 1994 йилда "Женоа" клубида ижара асосида ўйнаб, А Серияда ҳаракат қилган биринчи япониялик футболчига айланганди.
Link :
Source : BBC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments