Latest news

21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  0 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  7 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  18 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

5 тагина ўйинда майдонга тушган Янги Зеландия ЖЧ-2026га чиқди! News

5 тагина ўйинда майдонга тушган Янги Зеландия ЖЧ-2026га чиқди!

Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш орқали йўлланма олган иккинчи терма жамоа номи маълум бўлди.

ОКЕАНИЯ минтақаси финал учрашувида Янги Каледония ва Янги Зеландия ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда Янги Зеландия 3:0 ҳисобида зафар қучди ва ўз тарихида учинчи марта мундиалга йўлланмани қўлга киритди.




Эътиборлиси, Океания минтақасида терма жамоалар камлиги боис Янги Зеландия саралашда жами 5 та ўйин ўтказди. Гуруҳда 3 та, ярим финал ва финалда 1 тадан. Крис Вуд бошчилигидаги жамоа 5 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишди ва рақиблар дарвозасига 29 та гол уриб, 1 тагина тўп ўтказиб юборишди. Айни пайтда бу жамоани англиялик 52 ёшли мураббий Даррен Бизли бошқариб бормоқда.

Маълумот учун, Янги Зеландия 1982 ва 2010 йилги Жаҳон чемпионатларда иштирок этган.

Бугун мағлуб бўлган Янги Каледонияда ҳам йўлланма учун имконият сақланиб қолди. Бу терма жамоа энди 2026 йилги қитъалараро плей-офф босқичида иштирок этади.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика