Latest news

18:08Про лига. "Арал" Нукусда "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 17:20Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  9 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  5 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  11 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0

43 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 45 ёшда! News

43 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 45 ёшда!

Таваллуд айёмини нишонлаётган футбол аҳлини ҳаётларидаги унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун ўзбек футболи тарихида ёрқин из қолдира олган, бир нечта рекордлар соҳиби, 43 ёшигача тўп тепган тажрибали дарвозабон Павел Бугало таваллуд топган кун. Павел Викторович бугун 45 ёшга тўлди. 

Эътиборлиси, Бугало туғилган куни ҳам яшил майдонда! Бундан бир неча дақиқа аввал "Оқ-Тепа" ва АГМК жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг чорак финал учрашуви якунланди. Еттита гол киритилган учрашувда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган олмалиқликлар ярим финалга йўл олишди ва бу билан КУБОК ҳимоясини давом эттиришди. Бу ўйиннинг Пашага нима алоқаси бор, дедингиз-а? Бугало бугунги кунда айнан АГМК жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаяпти. Миржалол Қосимов бир пайтлар бир неча йил терма жамоа таркибида бирга ўйнаган Бугалога мураббийлар штабида ишонч билдирди. АГМКнинг "Оқ-Тепа" устидан қозонган ғалабаси ҳам шубҳасиз, бугунги кун қаҳрамонига бағишланди. 

Миржалол Қосимов, АГМК бош мураббийи

"Паша билан кўп йил бирга ўйнадик ва бугунги кунда ҳам бир жамоадамиз. У ҳақда кўп гапириш мумкин. Футболга меҳри сабаб 43 ёшигача майдонда тўп тепди. Ҳаётда ҳам ажойиб инсон. Табиатан анча босиқ, камтар ва камгап. Ишончим комил, ундан яхши мураббий етишиб чиқади. Ўзи сингари машҳур, совриндор дарвозабонларни терма жамоаларимизга тайёрлаб беради. Фурсатдан фойдаланиб, Павел Бугалони бугунги туғилган куни билан жамоамиз номидан табриклайман. Бугунги ғалабамизни унга бағишлаймиз".

 

Павел Бугало ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, исм-шарифи катта харфлар билан ёзиладиган дарвозабонимиз бир футболчи эришиши мумкин бўлган муваффақиятлар соҳибидир. У профессионал футболчилик фаолиятини 1991 йили "Чирчиқ" жамоасида бошлаган. Кейинчалик "Пахтакор", "Алания" (Россия), "Женис", "Жетису", "Ордабаси" (уччаласи Қозоғистон), "Бунёдкор", "Андижон", "Локомотив" клублари шарафини ҳимоя қилди. Бугало 1992 йили илк маротаба ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, 2017 йилгача олий лигада тўп тепган ягона футболчи ҳисобланади. 

У шунингдек, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси (1996, 1997) деб топилган ягона дарвозабон ҳамдир. Павел "Пахтакор" (1992, 1998) ва "Бунёдкор" (2008) жамоалари таркибида уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. 1993 ва 1997 йилларда "Пахтакор", 2008 йили эса "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон кубогига эга чиққан. 2002 йилда "Женис" клуби билан бирга Қозоғистон кубоги соҳиби ҳам бўлган. 1995-2007 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 

Ўйлаймизки, Павел Бугалонинг мураббийликдаги фаолияти ҳам ёрқин давом этади. Бундан кейин ҳам янгидан-янги дарвозабонларни етишиб чиқишида унинг бой тажрибаси асқотишига шубҳа йўқ. Бугун 45 ёшни қарши олган Павел Бугалони АГМК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари, барча ходимлари, сайтимиз ижодкорлари ва мухлислар номидан қизғин муборакбод этамиз. Унга оилавий тинчлик, соғлиқ, бахт-саодат тилаймиз.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика