Latest news

22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  0 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  2 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  4 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  6 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  2 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1

"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев News

"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев клуб матбуот хизматига берган интервьюсида жамоанинг кейинги режалари хусусида тўхталиб ўтди.

"Йиғинимизнинг биринчи босқичини 3 январдан 16 январгача ўтказдик. Ундан кейин жамоамиз аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди. 

Ҳозирги пайтда йиғиннинг иккинчи босқичини бошлаб юборганмиз, бу 19 январдан 29 январгача Қаршидаги қароргоҳимизда олиб борилади. Унда асосан жисмоний ҳолатларни тиклашга эътибор қаратилади. 

3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Унда бир қатор ўйинларда майдонга тушамиз. Бу босқич биз учун жуда муҳим. 10 га яқин баҳсда кўпроқ ўйин амалиёти, жисмоний ҳолатни яхшилаш устида иш олиб борилади. Ўйлайманки, мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди. Рақиб сифатида Россия, Украина, Европа жамоалари билан назорат учрашувларида қатнашиб, чемпионатга тайёргарлик кўрамиз. 

Ҳозир жамоамиз тўлиқ таркибда эмас. Кўп ўйинчиларимиз терма жамоага жалб қилинган. Шунга қарамасдан, таркибга янги футболчилар келиб қўшилди, хусусан, ўринбосарлар ва 1-лига жамоамиздан ҳам. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказилмоқда", – деди Бердиев.

Аввалроқ "Насаф" албаниялик форвард Рубин Хебай трансферини эълон қилган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика