25 йил...
13 may 2021 12:06
News
96 соат, 2 тўқнашув, 10 гол, 6 очко. Қисқаси, "Милан" Туринни "Ювентус"-у "Торино"лари билан "янчиб ташлади"!
Torino |
Serie A . Round 36 13/05/2021, 00:45 7
:
0
Finished
|
AC Milan Theo Hernandez - 19', Franck Kessie - 26', Brahim Diaz - 50', Theo Hernandez - 62', Ante Rebic - 67', Ante Rebic - 72', Ante Rebic - 79' |
Stadium: Stadio Olimpico Grande Torino, 0 spectators
Referee: Marco Guida
Кеча оқшом "буқалар" дарвозасини қўриқлаган Салваторе Сиригу ўйин охиригача 7 бор рақиб олдида ожизлигини ҳис қилди.
Қизиқарли жиҳати, "Милан" Италия А Сериясининг 1 ўйинида 7 гол урганига айнан кеча (12 май куни) роппа-роса 25 йил тўлган эди. 1996 йилнинг ушбу санасида "қизил-қоралар" "Кремонезе"ни 7:1 ҳисобида енгган. Фақат у жамоа таркибида Леао эмас — Жорж Веа, Ребич эмас — Роберто Баджо, Браим эмас — Бобанлар бор эди. Ўшанда жамоа устози Фабио Капелло чемпионатнинг сўнгги турида қуйидаги футболчиларни майдонга туширган ва ўйиндан кейин чемпионликни тантана қилган:
(4-4-2) Себастьяно Росси — Мауро Тассотти (Франческо Коко, 72), Филиппо Галли, Алессандро Костакурта, Кристиан Пануччи — Стефано Эранио (Томас Локателли, 49), Звонимир Бобан, Деметрио Альбертини, Паоло Ди Канио, — Хорхе Футре (Роберто Баджо, 79), Жорж Веа. Қуйида ўша учрашувда урилган голларни томоша қилинг.
Бундан ташқари, кечаки ғалаба "Милан" учун XXI асрдаги энг йириги бўлди. Бунга қадар ушбу мақом 2001 йилнинг 11 майида ўтказилган "Милан дербиси"га тегишли эди.
"Интер" — "Милан" — 0:6
Голлар: Командини, 3, 19, Жунти, 53, Шевченко, 66, 77, Сержиньо, 81
"Интер": Фрей, Феррари, Блан, Шимич, Занетти, Ди Бьяжо (Зеедорф, 46), Фаринос (Коэ, 35), Дальма, Грешко, Рекоба, Виери
"Милан": Росси, Хельвег, Костакурта, Роке Жуниор, Мальдини, Гаттузо, Жунти (Гули, 70), Каладзе, Сержиньо, Командини (Хосе Мари, 57), Шевченко (Леонардо, 82)
Юқоридаги 2 ўйиндан фарқли равишда ҳозир жамоа таркибига дунёнинг энг зўр футболчилари жамланмаган. Клуб 25 йил олдинги каби жаҳон гранди эмас. Шу туфайли "Милан" 8 йилдан бери ЕЧЛ йўлланмаси учун курашяпти-ю эга чиқолмаяпти. Мазкур жамоанинг шонли даврлари қайтишига ишонасизми?
Comments