25 000 нафар киши тўпланадиган "Fan Zone"да Роналдунинг бенифиси
16 jun 2018 19:35
News
25 000 нафар киши тўпланадиган "Fan Zone"да Роналдунинг бенифиси
Россия - Саудия Арабистони учрашувида стадионга чипта ололмаган ва имконияти етмаган мезбон мухлислари айнан шу ерга тўпландилар. 5та катта монитор қаршисида, улардан ташқари 100дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган меҳмонлар бор эди. Айтишларича, ЖЧ учун Россияга 2 миллионга яқин мухлислар келган. Уларнинг барчаси стадионга тушишлари шарт эмас, муҳими ЖЧни ҳис қилиш. Бунинг учун бир қатор мухлислар марказлари ишлаб турибди. Маркетинг авжига чиққан. "Fan Zone"га егулик ва ичимлик олиб еириш мумкин эмас. Ичкарида 10 АҚШ долларига битта бокал пиво ва бир дона картошкадан бўлган чипс :) ёки пиво ўрнига "Кока Кола" ичимлиги бор. Муҳими бу эмас, турли миллат вакиллари билан ҳар-хил ўйинлар.
Баъзи давлатлардан мухлислар оилавий келганлар. Москвада кеча асосан Перу, Аргентина, Мексика, Исландия терма жамоаларинининг мухлисларини учратдик. Нима учундир немислар жуда кам. Балки бугун етиб келишар. Ўзимизнинг ўзбеклар ҳам талайгина. "Fan Zone"га кириш мутлақо бепул. Шунинг учун очилиш маросими учун тўпланган мухлислар сони кўпайиб кетганлиги учун зона ташқарисида яна минглаб кишилар қолиб кетди.
Португалия - Испания учрашувини кўриш мақсадида дўстлар билан "Fan Zone"га ташриф буюрдик. Ўйин ҳақида тўхталмасам ҳам яхши биласизлар. Комментларни ҳам. Рамазондан чиқдик. энди сўкинаверса "бўлади". Қизиғи шундаки, бу ерда бўлган ҳақиқий португал ва испанлар кулишиб ўйинларни кўришди. Улар ҳатто ўзбек "комментчиси"ни билмайди ҳам, уларни деб ўзлигидан кечаётганини, ҳа майли. Ҳаммага инсофни ўзи бермаса, гап сўзлар фойдасиз.
Аксарият руслар Португалияга ишқибозлик қилдилар. Буни Роналдуни ҳар бир урган голидан кейинги ҳайқиришлардан ҳам билиб турса бўларди.
Гарчанд, ФИФА сайтида учрашувларга чипта топа олмасангизда, кўчадан ҳарид қилиш имконияти мавжуд. Чипта қўлингизга теккач, "мухлис паспорти"ни оласиз. Бугунги кунда чипталар нархи 300-600 АҚШ доллари оралиғида. Кечани ўзидаёқ Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлисларимиз бугун Аргентина - Исландия ўйинига кириб кетишди.
Кечаги ўйинни мухлислар ҳудудида томоша қилиш учун 10 минг нафарга яқин мухлис келди. Уларнинг аксари бетараф эдилар, голларни кўп бўлганлигидан ҳамма хурсанд эди. Бугунга шулар. Эртага Германия - Мексика учрашувига тушаман. Чиптамни беришди. Бироздан сўнг, Мексика терма жамоасининг 15 дақиқалик очиқ машғулоти. Бугун, укамдек бўлиб қолган қадрдоним, Нарзулла қиз фарзандлик бўлди! Солиҳа қиз бўлсин!
Comments