Latest news

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  0 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  0 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

22-тур дисквалификациялари News

22-тур дисквалификациялари

21-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги турни 9та футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
"Олмалиқ” мураббийлари кейинги турда учта футболчи хизматларидан фойдалана олишмайди. Сабаби Игорь Петкович ва Георги Квесиешвили мавсумдаги тўртинчи сариқ карточкаларини ишлаб олишган бўлса, Санжар Шоаҳмедов “Бухоро”га қарши ўйинда қизил карточка олди. Бу ўйинчилар 22-турдан ўрин олган “Бунёдкор”га қарши ўйинда майдонга туша олишмайди.

“Бухоро” ҳам “Олмалиқ”қа қарши ўйинда уч нафар футболчисидан “айрилди”. Бахриддин Ваҳобов ва Девид Ония тўртинчи бор сариқ карточка ишлаб олишди, Алишер Маҳмудов эса ўйин охирида қизил карточка билан “сийланди”. Энгди учала ўйинчи ҳам 18 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Бухоро” – “Гулистон” учрашувини фақат томоша қилишади холос.

Кейинги турни ўз майдонида “Қизилқум”га қарши ўтказадиган “Навбаҳор” иккита футболчисини майдонга тушира олмайди. Сабаби Азимжон Аҳмедов ҳамда Рустам Аъзамов “Гулистон”га қарши кечган ўйинда огоҳлантириш олишди. Уларнинг сариқлари сони тўрттага етди.

“Нефтчи” ҳужумчиси Носир Отақўзиев “Насаф”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб кетма-кет икки бор сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Тажрибали ҳужумчи кейинги турдан ўрин олган “Сўғдиёна”га қарши Фарғонадаги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика