Latest news

14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  4 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  1 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  28 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3

2025 йилгача шу иш қилинмаса, "Титаник" каби шўнғиётган футболимиздаги болаларни қутқариб қола олмаймиз News

2025 йилгача шу иш қилинмаса, "Титаник" каби шўнғиётган футболимиздаги болаларни қутқариб қола олмаймиз

2022-2025 йил оралиғида Ўзбекистонда спорт мактаблари (БЎСМ, ИБЎСМ, БЎФМ) ни ривожлантириш лойиҳасини йўлга қўймасак Титаник каби шўнғиётган футболимиздаги болаларни қутқариб қола олмаймиз.

"Титаник" чўкаётган саҳнада аввал болалар ва аёллар, кейин шароитига қараб эркаклар қутқарув қайиқларига чиқартирилган.

Бизнинг "Титаник"даги болалар бу вилоятлардаги БЎСМ тарбияланувчилари ва мураббийлари!

Келаётган янги 3 йил давомида;

Ўзбекистондаги мавжуд барча туманлардаги стадионларни ободонлаштириш (профи таъмир эмас, футбол ўйнайдиган ҳолатга олиб келиш).

Инвентарлар билан таъминлаш (биржадаги сарқит нарсаларни бериш эмас. Бир мавсумга 100та яхши 120-150 минг сўмлик тўпи йўқ жойдан натижа талаб қилишга ҳаққингиз йўқ. Биржадаги 120 мингли тўпнинг асл нархи 30-40 минг).

Мураббий таълими. Маош 1.5 млн сўм лицензияга ўқиш 5 млн. Оилани ким боқади?

Ўзбек тилидаги содда қўлланма, рус тилидан тушунмас таржима қилингани эмас. Расмлари билан. 7-10 ёш, 11-13, 14-18 ёшга содда, битта ўқиб тушунадиган қўлланма. Шунчаки таржима эмас.

Сифатли мусобақа, боллардан пул йиғмай борадиган, ховлида эмас, оёқни узатиб ётадиган меҳмонхона.

Халқаро мусобақа, Динамо Киев, Спартак Москва, Генк, Порту, келсин ана, йўл кира меҳмонхонасини 4та жамоага қилиб бериш 1 млрд сўм ҳам бўлмайди. Бундай маблағ бор бизда, йўқ эмас! 10-11 ёшда бундай пул ҳам кетмайди аслида.

Ва энг муҳими бу ишларни ТОШКЕНТдан туриб бошқариш, ўша иш битмагунча тепасида туриш ўтказиш билан қоғозда иш БИТМАЙДИ!

3 йил давомида шу ишларни қила олмаймизми? Қила олмасак, кейинги авлодга титаникдан ҳеч кимни омон сақлаб бера олмаймиз.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика