Latest news

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  0 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  332 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

2024 йил Суперлига клублари 23 нафар ёши катта ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин News

2024 йил Суперлига клублари 23 нафар ёши катта ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин

Мамлакатимизда 2023 йилги мавсум якунига етди ва футбол олами олдинда турган 2024 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган.

Расман: Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилади

Шу жумладан ЎзПФЛ ҳам бўлажак мавсум регламентига айрим ўзгартиришлар киритмоқда. Қуйида айрим ўзгаришларни келтириб ўтамиз:

1. 2024 йилги мавсумда Суперлига клублари 2001 йил ва ундан катта бўлган 23 нафар футболчини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, ортда қолган 2023 йилги мавсумда Суперлига клуби 2000 йил ва ундан катта бўлган 20 нафар футболчини рўйхатдан ўтказа олган.

Клублар 2005 йил ва ундан кичик ўйинчиларни чекловдан ташқари рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунда Суперлига клубининг умумий футболчилари сони 60 нафардан ошмаслиги белгиланган.

Ўзгаришлар орасида айнан мана шу банд энг муҳими десак ҳам бўлади. Сабаби, бу йилги мавсум охирига келиб ҳам Суперлига, ҳам ОЧЛда ўйнаган 4 клубимизнинг барчасида жароҳатлар эпидемияси юзага келди. Яъни, тиғиз тақвим сабаб футболчилар кетма-кет жароҳатларга йўлиқишди. 23 ва ундан ёши катта ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш лимити 3 нафарга оширилиши мураббийларга (айниқса халқаро майдонда ҳаракат қиладиганлар) қўшимча қулайлик туғдиради. Бунда уларда ротация қилиш имкони ошади ва бу жароҳатлар сонини камайтириши мумкин.


2. Суперлигада 14-ўринни эгаллаган жамоа Про лигага тушириб юборилади.

3. Суперлигада 12-ўринни эгаллаган жамоа ўз жойини сақлаб қолиш учун Про лиганинг тўртинчи жамоасига қарши сафар ўйинида ҳамда Суперлигада 13-ўринни эгаллаган жамоа Про лиганинг учинчи жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Мазкур икки беллашув ғолиблари Суперлигада ўйнаш имконини қўлга киритишади. Иккита мағлуб жамоа эса Суперлиганинг охирги йўлланмаси учун нейтрал майдонда ўзаро баҳс олиб боришади.

4. Про лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар 2025 йилги Суперлигага тўғридан-тўғри йўл олади.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика