Latest news

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  157 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади — Президент қарори News

2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади — Президент қарори

Миллий футбол маркази ҳамда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

“Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

- Миллий футбол маркази;

- Футбол бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби негизида Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази;

- Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази.

Шунингдек, Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш маркази Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази этиб, Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси Республика футбол академияси этиб қайта номланади.

2025 йил 1 январдан ҳудудий футбол академиялари, мактаблари ва бошқа давлат футбол-таълим муассасалари тренерларининг Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказидан мажбурий равишда тегишли лицензияларни олгандан сўнг фаолият кўрсатиш амалиёти жорий қилинади.

2024 йил сентябрда Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан ҳудудларда футзал жамоалари ташкил этилади, шу жумладан профессионал футбол клублари ҳузуридаги футзал бўйича асосий, ёшлар ва аёллар жамоалари фаолияти йўлга қўйилади.

2024 йил 1 январдан профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчи ва мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ижобий хулосаси асосида уларнинг хусусий секторда амалга оширадиган футболни ривожлантириш лойиҳалари учун миллий валютада 1,5 миллиард сўмгача 5 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредит ажратилади.

Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказида “футбол тренери”, “футбол ҳаками”, “футбол таҳлилчиси”, “футбол селекционери” (скаут), “спорт психологи”, “футбол менежери”, “футбол маркетологи” каби мутахассисликларга ўқитиш йўлга қўйилади.

2024/2025 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалида “спорт шифокори”, “спорт диетологи”, “спорт фармакологи” билан бирга “спорт психологи” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

2024 йил 1 мартгача республикадаги барча стадион ва футбол майдонларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

2024 йил 1 июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

Rating: +29   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика