Latest news

23:35Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор"ни қабул қилмоқда: Шомуродов асосийда, Алиқулов захирада. Аббос эса қайдномада йўқ  0 23:24ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  0 23:14ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  9 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  5 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  120 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16

2019 йилнинг энг яхшилари - Шаҳбоз Беғамов версияси News

2019 йилнинг энг яхшилари - Шаҳбоз Беғамов версияси

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов 2019 йилнинг энг яхшилари борасида ўз версиясини тақдим этди.

Ўзимни версиям бўйича 2019 йилнинг энг яхшилари ўнлиги:

1. Суперлиганинг энг яхши футболчиси — Драган Черан ("Пахтакор")
2. Йилнинг энг яхши мураббийи — Шота Арвеладзе ("Пахтакор")
3. Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси — Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)
4. Йилнинг энг яхши дарвозабони — Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")
5. Йилнинг энг чиройли голи — Драган Черан ("Бухоро" дарвозасига)
6. Энг яхши ёшлар мураббийи — Отажон Авезов ("Машъал" академия)
7. Йилнинг энг яхши ёш футболчиси — Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор")
8. Йилнинг энг яхши матбуот хизмати — "Пахтакор"
9. Йилнинг энг яхши футбол журналисти — Мадина Аметова ("Спорт" канали мухбири)
10. Йилнинг энг яхши ўзбек футболи мутахассиси — Санжар Ризаев (ОФК комиссари, ходими)


Биринчи лауреат бўйича ортиқча эътироз бўлмаса керак.

Иккинчи номзод бўйича эса, дастлаб мамлакатда биргина энг яхши мураббий танланади. Шота Арвеладзе Ўзбекистонда ишлади ва зўр натижа қайд этди. Сўзсиз йилнинг энг яхши коачи. Суперлигада ундан кейинги поғонада қолган бошқа мутахассислар рамзий жамоада ҳам, Ўзбекистонда ҳам алоҳида зўр бўлишлари абсурд, фикримча. Ҳар ҳолда мантиқ ишлаши керак.

Шомуродов бўйича ортиқча гап ёки изоҳга ҳожат йўқ.

Тўртинчи белгилаган лауреат кўпчиликни эсидан чиққандир. Лекин энг яхши дарвозабон тақдирлаш маросимида унут бўлиши учун билмадим. Шахсий фикримча, мавсумни бир текис барқарор ўтказган Ўткир Юсупов бу номга қолганлардан кўра муносиброқ. "Пахтакор"да Суюнов жароҳати билан ўтказиб юборган давр ҳамда Қувватовнинг баъзи кўрсаткичлари Юсуповга рақобат туғдиришга тўсқинлик қилди. Митрович эса "Сўғдиёна" яхши тургани билан Юсуповга нисбатан барқарорлик етишмади менимча.

Энг чиройли гол борасида рақобат зўр бўлди. Чераннинг голларига Драганнинг ўзи киритган бошқа голлари ҳам рақобат туғдиришга лойиқ. Андреев, Қосимовнинг бурчак зарбасидан урган голлари ҳам гўзал. Бироқ нозик дид билан ижро этилган мазкур гол нафисроқ чиққан, чамамда.

Энг яхши ёшлар мураббийи деганда аввало ёшлар билан ишлайдиган чин маънодаги ёшлар мураббийлари тушунилади. Бу номинацияда жамоа бош мураббийини қўйиш мантиқан нотўғри. Шу боис ўзбек футболига иқтидорлар фабрикасини текис ишлашига катта ҳисса қўшаётган "Машъал" академиясидаги фаолияти орқали, хусусан Элдор Шомуродовни футболда вояга етказган мутахассис сифатида Отабек Авезов эътирофга кўпроқ лойиқ ва муносиброқ.

Еттинчи, яъни энг яхши ёш футболчи борасида Жалолиддинов варианти маъқул.

Клубларда матбуот хизмати деган бўлим борки, аксарият раҳбарлар бу хизматни ёддан чиқаради. Йил давомида, тўғри, профессионал ва барқарор, чин маънода яхши ишлаган "Пахтакор" матбуот хизмати ўтган йилги каби бу сафар ҳам эсдан чиқарилди. Энг яхши бўлишга сўзсиз лойиқ ва муносиб.

Футбол журналисти ҳақида гап кетганда иккиланмай "Спорт" каналида кўринмайдиган, асосан камера ортида ишлайдиган, лекин ҳеч бир спорт тадбирини ўтказиб юбормайдиган, ҳар қандай жамоалар, турли ёшдаги терма жамоалар фаолиятини ҳам чарчамай беминнат ёритиб келаётган Мадина Аметовани эътироф этган бўлардим. Иши нисбатан кўринмаслиги мумкин, лекин аксарият журналистлардан нафи кўпроқ тегаётган Аметова фикримча энг яхшилар қаторида бўлишга муносиб.

Бу номинация ғалати эшитилиши мумкин. Лекин ўзбек футбол мутахассислари ичида тобора ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиб бораётган, жорий йил фаолиятида янги босқичга қадам қўйган Санжар Ризаевни эътироф этаман. Менимча, лойиқ.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика