Latest news

15:01Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  14 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  14 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

2016 йилги ўйинни ёдга олиб. Темурхўжа Абдухолиқов: "Сафарда "Ал Наср"ни ютишимиз мумкин эди" News

2016 йилги ўйинни ёдга олиб. Темурхўжа Абдухолиқов: "Сафарда "Ал Наср"ни ютишимиз мумкин эди"

Бундан тўрт йил олдин шу куни "Локомотив" Дубайда "Ал Наср" меҳмони бўлиб 1:1 натижасини қайд этганди.

ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган мазкур беллашувда Темурхўжа Абдухолиқов гол муаллифи бўлганди. "Локо" ҳужумчиси ўша ўйинни ёдга олди: 

- "Бу биз учун сафардаги муҳим баҳс бўлганди. Чунки жамоамиз гуруҳдан чиқишга ҳаракат қилаётганди. Адашмасам, 5-тур учрашуви эди. Бу ўйингача "Ал Иттиҳод" билан икки бор дуранг қайд этиб, "Сепахон"ни ҳар икки беллашувда мағлуб этгандик. Шундан сўнг "Ал Наср" билан куч синашиш учун Дубайга йўл олгандик". 

- "БААга 8 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида борганмиз. Агар ғалаба қозонганимизда гуруҳдан чиқишни тўлиқ ҳал қилардик. Эсимда биринчи бўлиб рақиб жамоа футболчиси ҳисобни очганди. Кейин биринчи тайм охирларида биз гол урганмиз. Сервер Жепаров бурчак тўпини амалга оширганидан сўнг тўп Тимур аканинг бошига тегиб менга келиб тушган, мен эса вазиятдан фойдалангандим. Гол жуда тез бўлганди". 

- "Иккинчи таймда кўп вазиятларни юзага келтириб, лекин бошқа гол ура олмагандик. Ваҳоланки сафарда "Ал Наср"ни ютишимиз мумкин эди. Якунда дуранг қайд этилиб гуруҳдан чиқишни ҳар икки жамоа деярли уддалаганди. Тошкентда бўладиган жавоб баҳсида ютқазмасак бўлди эди. Жавоб ўйини эса 0:0 ҳисобида якун топган".



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика