Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

2015 йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади? News

2015 йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?

Йил якунига етишига ҳам роппа-роса 15 кун қолди. Футболимиз учун 2015 йилни ўртача кечди деб айтган бўлардик.

Осиё чемпионатида имкон борича ҳаракат қилинди. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ЖЧда чорак финалга қадар етиб борди. U-16 ва U-19 жамоалари навбатдаги Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдилар. Фақатгина клубларимиз ОЧЛда ишончни оқлай олмадилар. Легионерларимиз учун ҳам бу йил яхши ўтди. “Локомотив” ва “Краснодар” Европа лигасининг навбатдаги босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Футболчиларимизни йил давомида кўрсатган ўйинларидан келиб чиқиб, “Йилнинг энг яхши футболчиси” бўлишга муносиб ўйинчилар рўйхатини тузиб чиқдик.



Одил Аҳмедов (“Краснодар”)
Олег Кононов бу йил Аҳмедовга “ставка” қилишда давом этди. Жамоаси ютқазаётганда мағлубиятдан қутилиб қолиш учун унинг ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячини тушираётганини инобатга олмаса, ҳамюртимиз “Краснодар”нинг асосий фигурасидан бирига айланиб улгурди. Осиё Кубогида ҳам ишончли ҳаракат қилди. Терма жамоа постига ўзига яхши таниш бўлган мураббий келгач, МТЖдаги вазифаси янада ошди ва у бугунда терма жамоа сардори сифатида майдонга тушяпти. Премьер-лигада бу йил 3та гол урган ярим ҳимоячи, МТЖ сафида 4та голга муаллифлик қилди. Европа лигасининг гуруҳ ўйинларини деярли тўлиқ ўтказди. 2014/15 йилги мавсумда клуби сафида Россия чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди.



Виталий Денисов (“Локомотив” Москва)
Терма жамоамизнинг алиштириб бўлмас чап қанот ҳимоячиси Осиё Кубогида ўз чизиғининг етакчиларидан бирига айланди. Айниқса, Жанубий Кореяга қарши кечган ўйинда ўз фаоллиги билан ажралиб турди. “Локомотив” сафида бу йил ҳисобидан 28та учрашувда майдонга тушди. Афсуски, 2014/15 йилги мавсум унинг клуби учун зўр ўтди деб бўлмайди, шунга қарамай, Европа лигаси йўлламансини қўлга киритган “Локо”, бу йилги мавсумда аввалги хатоларини такрорламаяпти. Клуб ишончли тарзда Евролиганинг 1/16 босқичига йўлланмани қўлга киритди. Премьер-лиганинг 18-турига келиб Виталий Денисов ва москвалик “темирйўлчилар” учинчи ўринни банд этиб турибдилар. Виталик бу йил МТЖ сафида 10та ўйинда майдонга тушди.


Санжар Турсунов ("Ворскла")
Сўнгги маротаба 2009 йилги мавсумда Украина чемпионатида бешинчи ўринни олган “Ворскла” таркибида бор-йўғи уч нафар легионер бор. Шулардан бири ҳамюртимиз Санжар Турсунов. “Волга НН”дан кейин ўзига мос жамоа топа олмаётган Турсунов шу ерда ўзини “топди”. Клубининг ҳам натижалари яхшиланди. 6 йиллик танаффусдан сўнг полтаваликлар яна бешинчи ўринни қўлга киритдилар. Жорий мавсум ҳам натижалар ёмон эмас. Лекин нима учундир Турсунов МТЖ сафига тўлиқ киришиб кета олмаяпти. Бунга иккита сабабни кўрсатиш мумкин, ё мураббий унга тўлиқ ишонмайди, ё унинг ўйин услуби ҳозирги тактикага мос эмас. Санжар 28 ўйинда 4та гол уриб йилни якунлади. МТЖ сафида эса 10та учрашувда майдонга тушди.



Азизбек Ҳайдаров (“Ал Шабаб”)
Бу футболчининг ҳам миллий терма жамоамиз таркибида тутган ўрни катта. Ҳужумда кўринмаса-да, “орқа”ни ушлаб турадиган “стоппер”. “Ал Шабаб” учун ҳам Осиёдан ҳақиқий топилма. Лекин афсуски, БАА Про лигасида “Ал Шабаб” ўз олдига юқори мақсадларни қўйиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. ОЧЛда ҳам шунчаки иштирок этяпти. Азизга ўхшаган футболчиларга камида “Ал Айн”дек жамоалар керак. Лекин “Ал Шабаб” уни осонликча қўйиб юбормайди. Азиз Ҳайдаров Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида ҳам ишончини тўлиқ оқлади, албатта ўз имкониятидан келиб чиқиб. Мавсум давомида 22та ўйинда майдонга тушди ва иккита гол урди. МТЖ сафида эса 12 учрашувда ҳаракат қилди ва бир неча йиллик орзусига айнан шу йил эришди. Яманга қарши кечган сафардаги ўйинда МТЖ сафидаги дебют голини нишонлади.


Сардор Рашидов (“Ал Жайиш”)
Вингеримиз МТЖ сафида катта ўсишга эришди. 13 ўйинда майдонга тушган ярим ҳимоячи 6 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. “Бунёдкор”нинг ОЧЛга чиқишида ҳам катта роль ўйнади, аммо ОЧЛ ва ЎзПФЛнинг биринчи даврасида ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Лекин МТЖда бунинг аксини кўрдик. Қатар юлдузлар лигасига кўчиб ўтгач иштаҳаси яна очилиб кетди. 13та ўйинда 9та гол янги легионер учун жуда зўр натижа деб айтсак ҳам бўлаверади.



Игорь Сергеев (“Пахтакор”)
2015 йил Сергеевнинг йили бўлди деб айтсак ҳам бўлади. Ҳужумчи олий лигада 30та ўйинда майдонга тушди ва 24 марта дарвозани ишғол қилди. МТЖ сафида эса 6 маротаба гол урди. Сардор каби унда ҳам ОЧЛда муаммо бўлди, жамоаси гуруҳдан чиқа олмади. Аслида футболчиларимизнинг кучини ОЧЛда билиб олишимиз мумкин, ҳозирча Ўзбекистон чемпионатидаги футболчилар бу ишончни оқлай олишмаяпти. Сергеев янада ўсиши учун 2016 йилни Ўзбекистонда ўтказмаслиги керак. Шундагина ундан кейинчалик ҳам МТЖ сафида фойдаланишимиз мумкин.



Сервер Жепаров (“Ульсан Хюндай”)
33 ёшга кирган бўлса-да, Сервер Жепаровни бу йил иккинчи ёшлигини ўтказди десак бўлади. Жепаров ёшларга кўп жиҳати билан ўрнак бўла олади. Майдонни яхши кўра олиши, машғулотдан кейин яна қолиб ишлаш Жепаровга бегона эмас. Осиё Кубогини тўлиқ ўтказмаган бўлса-да, ўйинларда яхши ҳаракат қилди. “Ульсан” сафида эса 22та ўйинда 6та гол урди. Агар савиясини шу тарзда ушлаб тура олса, Ўзбекистон чемпионатида қийинчиликсиз яна 3-4 мавсум ўйнаши мумкин.



Санжар Шоаҳмедов (“Локомотив”)
Олий лиганинг 29 ўйинида 14та гол урган Санжар Шоаҳмедов ҳақиқий жамоасини топди деб бемалол айта оламиз. Фаолиятини ҳаваскор жамоалардан бирида бошлаган футболчига “Олмалиқ” имконият берди ва у “Локомотив”да мавсум кашфиётига айланди. 2014 йилги мавсумда 3 маротаба гол урган Шоаҳмедов бу йил 14та урди. Уни бундай ҳаракат қилишига кўпроқ Жасур Ҳасановнинг каттаси ҳам сабабчи бўлди. Катта Жасур кўп вазиятларда уни голли паслар билан таъминлади.



Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”)
“Бунёдкор”нинг ёш иқтидор эгаларидан бири Достон Ҳамдамов аллақачон ўзининг шахсий совринини қўлга киритишга улгурди. У ОФК томонидан жорий мавсум “Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси” деб топилди. Достон ҳали ёш бўлгани сабабли миллий терма жамоа таркибида майдонга тушишга улгургани йўқ. У ҳозирча “Бунёдкор” сафида ўзини кўрсатиб келмоқда. Ҳамдамов ёшлар ўртасидаги Осиё биринчилигида ҳам энг яхши футболчилардан бири бўлди. Қолаверса, олий лигада 10та гол уриш 19 ёшли ярим ҳимоячи учун яхши кўрсаткич ҳисобланади.



Жасур Ҳасанов О. (“Локомотив”)
Жиззахда туғилиб ўсган Жасур Ҳасанов футболдан роҳат олишда давом этмоқда. У ҳам жорий мавсумни юқори нотада ўтказди. Катта Ҳасанов “Локомотив” сафида энг яхши ўйин намойиш этган футболчилардан бири бўлди. Кўп ўйинларда захирадан тушган бўлишига қарамай, жамоасини қийин вазиятлардан олиб чиқиб кета олди. Жасур Ҳасанов бу йил МТЖ сафида еттита ўйинда иштирок этди. Олий лигада бешта гол урган ярим ҳимоячи айниқса, сафарда “Бухоро” дарвозасини жуда чиройли тарзда нишонга олишга муваффақ бўлди.

 

Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика