Latest news

15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:28Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти  2 15:00Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью  4 14:42Шацких бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини ҳеч қачон ютолмаган  2 14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  4 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   1 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  4 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  8 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  6

2015 йил якуни бўйича Хоразм вилоятининг энг яхшилари тақдирланди News

2015 йил якуни бўйича Хоразм вилоятининг энг яхшилари тақдирланди

Tags :  Хоразм
Урганч шаҳридаги муҳташам “Висол” тўйхонасида Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2015 йил якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тантанада қатнашган Хоразм вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Ш. Яхшибоев,  вилоят  Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Мадаминов футбол мактаб-интернати, спорт мактаби, жамоалар, футболчилар, мураббий ва ҳакамларни эришган муваффақияти билан қутлаб “Йилнинг энг яхши”ларини тегишли даражада тақдирлашди.


 
Ўз навбатида Хоразм вилояти болалар лигасида ғолиб чиққан  Урганч шаҳридаги 5- сон футбол бўйича давлат  ихтисослаштирилган мактаб-интернати “2015 йилнинг энг яхши футбол мактаб-интернати” номинацияси, мини футбол бўйича болалар лигаси  ғолиби 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби “2015 йилнинг энг яхши болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” номинацияси ғолиблигига лойиқ кўрилди. 2004 йилда туғилган ёшлар вилоят терма жамоаси эса “Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси” бўлди. “Алоқа банк жамоаси” – “Йилнинг энг яхши мини футбол жамоаси”, 2015 йилги вилоят кубоги соҳиби “Намуна”(Урганч шаҳри) жамоаси – “Йилнинг яхши жамоаси” номинациялари ғолиби сифатида тақдирланди. Шунингдек, “Динамо”(Урганч шаҳри) жамоаси  вилоят чемпиони сифатида эътироф этилди.


Урганч Олимпия захиралари коллежи жамоаси ҳужумчиси Муҳаммадқодир Раҳимберганов – “2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси”, Янгибозор туманининг “Тўмарис” аёллар жамоаси аъзоси Дилноза Ўтамова - “2015 йилнинг энг яхши аёл футболчиси”, Урганч шаҳрининг “Динамо” жамоаси ярим ҳимоячиси Баҳодир Муродов - “2015 йилнинг энг яхши  футболчиси”, “Хоразм”  фахрийлар терма жамоаси ҳимоячиси Отабек Раҳимов - “2015 йилнинг энг яхши  фахрий футболчиси”,  Урганч Олимпия захиралари коллежи мураббийи Руслан Абдуллаев -  “2015 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи”,  Урганч шаҳрининг “Динамо” жамоаси бош мураббийи Рашид Раҳимов – “2015 йилнинг энг яхши мураббийи”, 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Алишер Рўзметов – “2015 йилнинг энг яхши ҳаками” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди. Қолаверса, яна бир қатор номинациялар  ғолиблари Хоразм вилояти футбол федерациясининг диплом ва совғалари билан тақдирланди.



Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2015 йил якунларига бағишланган тантанали маросим вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан тайёрланган мусиқий дастур билан давом этди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика