Latest news

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  1 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  4 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  21 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси 2 февралда старт олади News

2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси 2 февралда старт олади

ОФК 2014 йилги Чемпионлар лигаси саралаш босқичи учрашувлари муддатларини тасдиқлади. Унга кўра, мусобақа 2 февраль куни старт олади.

2014 йилнинг 2 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси 1-саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. Шу куни мусобақанинг Ғарбий минтақасида «Ал-Сувайқ» (Уммон) – «Ал-Қодисия» (Кувайт), «Шабоб ал-Урдун» (Иордания) – «Ал-Ҳидд» (Баҳрайн) ва «Ал-Кувайт» (Кувайт) – «Аш-Шорта» (Ироқ) учрашувлари бўлиб ўтади.

8 февраль куни 2-саралаш босқичи баҳслари бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг ОЧЛ-2014 саралаш босқичида иштирок этадиган вакиллари – 2013 йилги Ўзбекистон вице-чемпиони, Тошкентнинг «Локомотив» ва Олий Лига-2013да учинчи ўринни эгаллаган Қаршининг «Насаф» жамоаси айнан 2-босқичда мусобақаларга киришади.

2-саралаш босқичида «Ал-Сувайқ» - «Ал-Қодисия» учрашуви ғолиби сафарда БААнинг «Банияс» жамоасига қарши, «Шабоб ал-Урдун» – «Ал-Ҳидд» учрашуви ғолиби сафарда Қатар жамоасига қарши, «Ал-Кувайт» – «Аш-Шорта» учрашуви ғолиби сафарда Ўзбекистон вакилига қарши тўп суради. 2-босқичнинг яна бир учрашувида Ўзбекистон иккинчи вакили сафарда Қатарнинг иккинчи вакилига қарши тўп суради.

3-саралаш босқичи баҳслари 15 февраль куни бўлиб ўтади. Унда «Банияс» – «Ал-Сувайқ»/«Ал-Қодисия» учрашуви ғолиби ўз майдонида Қатар – Ўзбекистон клублари ўртасидаги ўйин ғолибига қарши, Қатар клуби – «Шабоб ал-Урдун»/«Ал-Ҳидд» жуфтлиги ғолиби ўз майдонида Ўзбекистон клуби – «Ал-Кувайт»/«Аш-Шорта» жуфтлиги ғолибига қарши тўп суради. Ушбу икки ўйин натижасига кўра, ОЧЛ гуруҳ босқичининг икки иштирокчиси номи маълум бўлади.

Саралаш босқичидаги учрашувлар ғолиби битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Қатар ва Ўзбекистон клублари кимларга рақиб бўлиши 10 декабрь куни Куала-Лумпурда ўтказиладиган қуръадан сўнг маълум бўлади. Шунингдек, қуръада 2013 йилги Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби «Бунёдкор»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақиблари номи ҳам аниқланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика