Latest news

13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  4 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  3 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1

2014 йилги мавсум совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирланади News

2014 йилги мавсум совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирланади

ЎзПФЛ раҳбарияти Олий Лига-2014 совриндорлари, Ўзбекистон Кубоги-2014 соҳиби, шунингдек, Ўзбекистон Биринчилиги-2014 ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарорга кўра, 2014 йилги Ўзбекистон чемпиони 500 миллион сўм мукофот пули эгасига айланади. Вице-чемпионга 300 миллион, учинчи ўрин соҳибига эса 200 миллион сўм топширилади.

2014 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳслари ғолибига 200 миллион сўм мукофот пули берилади. Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари якунига кўра, Олий Лига-2015 йўлланмасини қўлга киритган икки клуб эса 150 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.

Мавсум совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги тегишли тўлдиришлар 2014 йилги мусобақалар Регламентига киритилган.

Қайд этиш жоиз, ЎзПФЛ мавсумнинг энг кучли клубларини мукофотлаш амалиётини 2013 йили бошлаган эди. Хусусан, ўтган мавсум олтин дублни расмийлаштирган Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Ўзбекистон чемпиони сифатида 100 миллион, Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида 50 миллион сўмни қўлга киритган эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика