Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

2012 йил Осиёни титратган ўсмирларимиз, пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлик, Дилшод Нуралиевнинг талабчанлиги, бўйи пастлиги – Осиё чемпиони Сарвар Каримов билан суҳбат News

2012 йил Осиёни титратган ўсмирларимиз, пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлик, Дилшод Нуралиевнинг талабчанлиги, бўйи пастлиги – Осиё чемпиони Сарвар Каримов билан суҳбат

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўсмирлар терма жамоамиз сўнгги бор 2012 йили Дилшод Нуралиев бошчилигида Эрондаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб чемпионлик кубоги билан юртимизга қайтишган

Ўшанда Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритилганди. Ушбу мусобақада вакилларимиз Жанубий Корея, Япония каби термаларни мағлуб этиб ирода кўрсатгани ёдимизда. Эсингизда бўлса дарвозабонимиз Сарвар Каримов финалда пенальтилар сериясида қаҳрамонлик кўрсатиб кўпчиликнинг эътиборига тушганди. Биз билан суҳбатда бўлган футболчи тарихий турнирнинг таассуротлари, нима учун бошқа жамоадошлари сингари юқори даража чиқа олмагани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўша ёшдаги терма жамоада селекция ишларининг тўғри йўлга қўйилганлиги муваффақиятларимиз ва терма жамоани шаклланишида муҳим роль ўйнади. Мураббийлар термага номзодларни саралашда ҳеч қандай мусобақаларни ўтказиб юборишмасди. Тошкент шаҳар чемпионатлари, тайёрлов гуруҳлари ва шунга ўхшаш турнирларда қатнашардик”,- дея гап бошлади маҳоратли кипер.

- Шахсан сиз қайси жамоадан таклиф қилингансиз?

- Мен ёрдамчи мураббий Суннатилла Абдуллажонов қўл остида “Спартак” жамоасида ўйнардим. Ички шаҳар чемпионатларида доимий равишда майдонга тушардим. Айнан улар мени Дилшод Нуралиевга ва Шавкат Абдухўжаевга тавсия қилганлар. Фурсатдан фойдаланиб Суннат акага ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Бу инсон менга доим ёрдам бериб келганлар.



- Эрондаги Осиё чемпионатида ёш ва ҳали катта футбол ҳавосидан нафас олмаган футболчилар чемпионликни нишонлашганди. Сизда ҳам таассуротлар, эсда қоларли хотиралар қолгани табиий...
- Ажойиб таассуротлар қолган. Чемпионликни қўлга киритиш осон кечмаган. Гуруҳдан мўжиза туфайли чиққанмиз. Чорак финалда ҳеч кимни аямаётган Кореяни ютгамиз. Ярим финалда эса мезбонларни ўз мухлислари кўз ўнгида таслим қилгандик. Бу улларга икки ҳисса алам қилгани аниқ. Ҳеч қайси терма жамоа ўз уйида ютқазишни истамайди. Финалда эса ҳар доим ҳар бир ёш тоифасида кучли ва фаворит ҳисобланган Японияни ютиб чемпионликни тантана қилганмиз. Ғалабаларни эслаш доим ёқимли, ўша даврга қайтиб қолгандек бўласиз.

- Бугунги кунда Япония ёки Кореяни ютишни кўпчилик футбол ишқибозларимиз кутилмаган натижага қиёслашади..

- Ҳа, бу термалар доим бизга жиддий қаршилик кўрсатиб келган. Аммо, биз ҳам кучсиз жамоа эмасдик. Мураббийлар штаби жамоани шакллантиришда йиллаб меҳнат қилишди ва оҳир оқибат уларнинг хизмати самарасиз кетмади.

- Одатда муҳим ва ҳал қилувчи ўйинлардан олдин асосий нарса футболчиларни руҳиятини кўтариш ва уларни ғалабага ишонтира олиш ҳисобланади...

- Гуруҳ босқичидан кейин бироз тушкунликка тушиб қолгандик. Айнан қандай кўрсатмалар берилгани эсимда йўқ. Бироқ, ҳал қилувчи ўйинларга бизни маромида тайёрлаб, етарлича руҳлантира олишганди. Бош мураббий Дилшод Нуралиевнинг қаттиққўллиги ва талабчанлиги шунақа пайтда зарур эди. Уларнинг ҳеч биримизни бўш қўймасдилар. Бу амалда фойда берган.



- Финалда пенальтилар сериясида қаҳрамонлик кўрсатиб терма жамоамизга совринни тақдим қилгандингиз...
- Гуруҳ ўйинлари тугагач ҳар бир машғулотда пенальтилар бўйича ишладик. Боиси, чорак финал, ярим финал, финал ҳаммаси битта учрашувдан иборат. Ортга йўл йўқ, ҳамма нарса бўлиши мумкин эди. Йигитлар иккига бўлиниб бирин-кетин 11 метрлик нуқтадан зарбалар беришарди. Дарвозабонлар эса алмашиб, алмашиб пенальтиларни қайтаришга уринардик. Ўзим кўпроқ чорак финалда Корея билан ўйинда роса ҳаяжонланганман. Пенальтилар сериясида рақибнинг биринчи зарбасини қайтарганимдан сўнг ўзимга бўлган ишончим анча ортган. Жамоадошларим ҳам зарбаларни бехато ижро этишган. Умуман олганда ҳамма ўз ишини аъло даражада бажарганди. Асосий вазифа мундиал чиптасини қўлга киритганмиз.

- Дарҳақиқат, 2013 йил БААдаги кичик жаҳон чемпионатида ўсмирларимиз жуда яхши ва тартибли ўйин намойиш қилганди. Кучли гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлгандик. Панама, Марокаш, Хорватия каби номдор термалардан устун келган термамиз нимчорак финалда ҳакамлик қурбони бўлганди...

- Ҳа, Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи учинчи турига келиб деярли барча термалар гол ўтказиб бўлганди. Ҳимояда тартибли ҳаракат қилганмиз. Чорак финалда Гондурасга муносиб ва жиддий қаршилик кўрсатганмиз деб ўйлайман. Биринчи бўлимдаги қизил карточка катта зарар келтирган. Етмаганига охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиз, буёғига бизда вақт ҳам, куч ҳам қолмаганди. Бундай ёшда бир киши кам бўлиб ўйнаш барибир сезиларли таъсир кўрсатади.



- Орадан кўп ўтмасдан ушбу ёшдаги терма жамаоанинг аксарият аъзолари катта футболда ўз ўринларига эга бўлишди. Бироқ, дарвоза чизиғи вакиллари борасида бундай дея олмаймиз.

- Тўғри айтдингиз. Терма жамоадаги 80 фоиз бола бугунги кундага қадар Суперлигада ўзларини кўрсатиб, клублари таркибида муқим жой эгаллаб келмоқда. Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров легионерга айланган, Акром Комилов, Жамшид Болтабоев, Иззатилла Абдуллаев ва ҳоказо. Дарвозабонларга келадиган бўлсак, эътибор қаратилмади демаган бўлардим. Аксинча, мураббийлар кўпроқ дарвозабонларга назар ташлашади, дарвозани ишончли қўлларга топшириш учун маҳоратли посбонларни излашади. Тан оламан мен катта футболда ўрнимни топишим қийин бўлмоқда. Дарвозабонга нисбатан бўйимнинг пастлиги олдимда катта тўсиқ бўлиб турибди. Кўпчилик мураббийлар дарвозага баланд бўйли дарвозабонларни қўйишни мақул кўради. Бундан афсусланмайман. Бу менинг хатоим эмас. Ортга чекинмайман, тинимсиз меҳнат қилиб ўз сўзимни айтаман.

- Ҳозирда “Бунёдкор” жамоаси аъзоси саналасиз. Клубда асосий таркибда иккинчи дарвозабонсиз...

- Бу ердаги мураббийлар Вадим Абрамов ва Марат Мифтахуддинов билан олдин ҳам “Локомотив”да бирга ишлаганман. Вадим Карленович имкониятларим қандайлигини яхши билгани учун жамоада олиб қолди деб ўйлайман. Дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов билан илк бор ишлашим. Уларнинг қўл остиларида шуғулланган Павел Бугало, Игнатий Нестеров, Мурод Зуҳуров, Абдумавлон Абдужалилов доим терма жамоага чақирилган. Шундай экан, Абдусаттор акадан кўп нарса ўрганишим аниқ.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика