Latest news

04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  18 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  34 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

"2005 йили Баҳрайнга қарши ўйиндан кейин ФИФАга хат ёзган одам бугун ўзбек футболида бош мураббий лавозимида ишламоқда" — Алишер Никимбаев News

"2005 йили Баҳрайнга қарши ўйиндан кейин ФИФАга хат ёзган одам бугун ўзбек футболида бош мураббий лавозимида ишламоқда" — Алишер Никимбаев

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимабаев "Championat.asia" нашрига интервью берди.

Нашр бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев Никимбаевдан 2005 йили Баҳрайн терма жамоасига қарши учрашувдан сўнг Ўзбекистон номидан ФИФАга ким хат ёзганини сўради. 

Футбол мутахассиси саволга жавоб берар экан, хатни ўзи ёзмаганини айтиб, жумладан, шундай дейди:

"Мен бу саволга 2005 йилдан буён бу саволга жавоб бериб келяпман. Ўша йили биринчи бўлиб радиода тўғридан-тўғри эфирда шу савол берилганди. Ўша пайти ҳам айтгандим. Кейин ФИФА журналига, турли сайтларга айтганман жавобимни. Орадан 17 йил ўтди, кўпчилик нима бўлганини ҳам эслай олмайди. Лекин "протест ёзилган, Никимбаев" ёзган дейишади. 

Бу нарсани мен ёзмаганман, компьютер олдида ҳам ўтирмаганман. Ғоя кимники бўлганини ҳам айтолмайман, у бугунги кунда ҳам футболда ишлаяпти, инсофи бўлса чиқади ўзи бирор кун. Ўзига ҳам айтганман, 5 йил олдин телефон қилиб, "сен Ватанни севишинг керак", деб айтганди. Ўшанда "сен менга Ватанни севишни ўргатмагин. Сен ўзингга жавоб бер" деганман. У ҳозир ҳам ишлаяпти, узоқ йил ишлашини тилаб қоламан. Орадан 17 йил ўтди, агар инсофи бўлса чиқарди. Мард бўлса чиқарди, мард эмас экан, чиқмади. 

У бугунги кунда бош мураббий лавозимида ишламоқда".

Тўлиқ интервью:

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика