Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  1 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

2-лига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди News

2-лига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Кеча Тошкент шаҳар чемпионатининг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Биринчи турдаги ғалабадан кейин мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган «Бунёдкор» кеча ғалабага жуда яқин келган эди. «Young Boys»га қарши ўйинда дарвозаларга 4та гол киритилди. Жамоалар бўлимларда биттадан гол уришди. Аввалига меҳмонлар пенальтидан ҳисобни очган бўлса, танаффус арафасида вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Танаффусдан сўнг Қаҳрамон Абдуқодиров шогирдлари меҳмонлар дарвозасини иккинчи марта ҳам ишғол қилди. Бироқ мағлубиятни ғалабага айлантирган футболчиларимизга ҳисобни ушлаб қолиш насиб қилмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар иккинчи голни киритиб, «Бунёдкор»ни икки очкодан маҳрум қилди.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ. 5-ТУР
«БУНЁДКОР» - «YOUNG BOYS» - 2:2 (1:1)
29 апрель. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 35 томошабин.
Бош ҳакам:
Фаррух Йўлдошев.
Қанот ҳакамлари: Александра Кончикова, Кристина Борисова.
Назоратчи: Олег Дачев.
«Бунёдкор»: Маҳмудхон Одилхонов, Шамсиддин Амиртемуров, Илҳом Убайдуллаев, Асадхўжа Қорахўжаев (А.Аҳмедов, 66), Обид Толипов, Шердор Тўхтасинов, Жавоҳир Абдуқодиров (Элхан Аҳмедов, 58), Сардор Турғунбоев, Жавлон Анваржонов, Анвар Маматов (И.Зоиров, 78), М.Баҳодиров.
«Young Boys»: Александр Боровиков (Ихтиёр Бахтиёров, 62), Ализат Уразов, Жаҳонгир Икромов (Низом Султонов, 66), Ғанишер Бурхонов, Ойбек Маҳмудов, Ислом Фозилжонов (Фазлиддин Раззоқов, 79), Нодир Саъдуллаев, Беҳзод Аҳатов, Шаҳбоз Ёқубжонов, Бахтиёр Янгибоев, Жамшид Абдуллаев.
Голлар: Шаҳбоз Ёқубжонов, 17-пенальтидан – 0:1. М.Баҳодиров, 30 – 1:1. Анвар Маматов, 55 – 2:1. Нодир Саъдуллаев, 90+3 – 2:2.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика