Latest news

23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  0 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  8 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  17 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  4 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  33 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  16 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  9

2 ҳафта давомида спорт ва футзал билан яшаймиз! News

2 ҳафта давомида спорт ва футзал билан яшаймиз!

Бугун тонгда ўзбекистонлик спортчиларини ўз бағрига олган самолёт Тошкент - Ашхобод йўналиши бўйиа Туркманистон пойтахтига учиб борди.

250 нафардан ортиқ делегация билан қўшни юртга етиб борган спортчиларимиз эртадан мусобақадаги иштирокларини бошлайдилар.

17 сентябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтадиган ёпиқ иншоотлар ўртасидаги Осиё ўйинлари бу сафар алоҳида қизиқишларга сабаб бўлаяпти. Мусобака ташкилотчиларини, тўрт йилликнинг муҳим ўйинларини савиясини ошириш мақсадида, бу сафар Океаниядан ҳам бир нечта давлатларни ўзига қўшиб олди. Жами 62та давлатдан келган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси медаллар учун курашиши кутилмоқда. Рақиблар ўша-ўша, Япония, Эрон ва Таиланд.

Аксар спорт турлари бўйича иккинчи таркиби билан кетган делегациямиздан максимал натижа кутиб қоламиз. Ҳисоб бўйича 5-мусобақада 21та спорт тури бўйича ғолиблар аникланади. Аввалги мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси якуний ҳисобда 10-ўринни олган эди. Ўшанда 3та олтин, 4та кумуш 3та бронза медалларига эга чиққанмиз. Туркманистонда Инчеондаги натижамизни яхшилашни кутиб коламиз.

Худди Бокуда бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида бўлгани каби, championat.asia ва olamsport.com сайтларида мусобақа профессионал тарзда ёритиб борилади. Бу борада Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон миллий олимпия қўмиталарига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Демак, сайтимизда сиз-у, бизни қайноққина икки ҳафта кутаяпти.

Нодирхўжа Юлдашев
Туркманистон, Ашхобод.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика