Latest news

08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  0 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  6 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  3 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  21 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  3 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  15 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  7 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1

19 ёшидаёқ "Улкан тож" совринини ютган афсона - Рафаэль Надаль ҳақида News

19 ёшидаёқ "Улкан тож" совринини ютган афсона - Рафаэль Надаль ҳақида

Бир неча кундан сўнг теннис оламида йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири ҳисобланган "Улкан тож" туркумидаги "Ролан Гаррос" турнири старт олади.

Ушбу мусобақа ҳақида гап кетганида теннис мухлислари кўз ўнгига грунт кортлар қироли - Рафаэль Надаль келади. Ана шу нуфузли мусобақа олдидан дунё тенниси юлдузи, испаниялик торридо Рафаэль Надаль ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этишга қарор қилдик.

Тўлиқ исми - Рафаэль Надаль Парера. 1986 йилнинг 3 июнида Испаниянинг Мaнакор шаҳрида дунёга келган. Отаси Себастьян Надаль - бизнесмен, шахсий суғурта компания ва ресторанига эга. Онаси - уй бекаси. Мария Исабель исмли синглиси бор. Рафа уч ёшидан теннис билан шуғулланишни бошлайди. Унга ёшлигидан теннис сирларини амакиси Тони Надаль ўргатиб келган. Надаль ёшлигида теннисдан ташқари футбол билан ҳам тенгма-тенг шуғулланиб боради.

Саккиз ёшга тўлган Рафаэль ўн икки ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида ўз минтақасида тенгсиз деб топилади. Ўн икки ёшида Испания ва Европада ўз ёшида кўплаб мусобақаларда ғолибликни қўлга киритади, шу билан бирга футболни хам ташлаб қўймайди. Шунда отаси унга футболни ёки теннисни танлаши кераклигини айтади. Надаль теннисни танлайди ва футбол билан шуғулланишни тўхтатади.

Рафаэль Надаль ўн тўрт ёшга тўлганида Испания теннис федерацияси томонидан унга Барселонага кўчиб ўтиш таклифи берилади. У ерда теннис сирларини янада чуқурроқ ўрганиш мумкин эди. Аммо отаси бунга кўнмайди. Гап шундаки, отаси унинг ўқиши пасайиб кетишидан хавфсирайди. Кейин амакиси Тони Надаль ҳам яхши теннисчи бўлиш учун албатта Америка ёки бошқа юртларга чиқиш шарт эмаслигини, ўзи туғилиб ўсган жойда ҳам яхши теннисчи бўлиб етишиши мумкинлигини айтади. Шундай қилиб, Рафа Монакорда қолади ва теннис учун керак бўлган барча ҳаражатларни Испания теннис федерацияси эмас, балки унинг отаси қоплайди.

Надаль ўн беш ёшида профессионал теннисдаги фаолиятини бошлайди. Ўша йили Надаль иккита ITF мусобақасида қатнашади. Қаҳрамонимиз 2002 йили, 16 ёшида ўсмирлар ўртасидаги "Уимблдон"' мусобақасининг ярим финалга қадар етиб боради...


Қизиқарли материалнинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > 19 ёшидаёқ "Улкан тож" совринини ютган афсона - Рафаэль Надаль ҳақида

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика