Latest news

12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  3 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  3 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  2 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  9 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  9 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  68 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  6 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  2 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   2

16 ёшли қизлар терма жамоамиз Осиё чемпионатида "В" гуруҳидан ўрин олди News

16 ёшли қизлар терма жамоамиз Осиё чемпионатида "В" гуруҳидан ўрин олди

Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда шу йили Хитойда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги U-16 Осиё Чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон “В” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда ўзбекистонлик қизларга Япония, КХДР, ва Хитой Тайпей терма жамоалари қаршилик қилади.  

Таъкидлаш лозимки, ушбу ёшда амалдаги Осиё Чемпиони Япония ҳисобланади.

Япония, Хитой, КХДР ва Таиланд терма жамоалари аввалги Осиё Чемпионати натижаларига кўра бу галги қитъа биринчилигига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган. Ўзбекистон, Эрон, Жанубий Корея ва Хитой Тайпей жамоалари эса саралаш босқичида муваффақиятли қатнашиб, Осиё Чемпионати йўлланмасига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аёллар U-16 Осиё Чемпионати  Хитойнинг Вухан шаҳрида, 4-15 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.  

Қуръа натижаси:

"А" гуруҳи: Хитой, Таиланд, Эран, Жанубий Корея

"В" гуруҳи: Япония, КХДР, Хитоой Тайпей, Ўзбекистон.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика