13 та сариқ карточка кўрсатилган жавоб ўйинида "Тобол" "Зриньски" билан дуранг ўйнади ва еврокубок билан хайрлашди, Сергеев 2-таймда майдонга тушди
		
		11 aug 2022 21:15
        News	
	 
				 
				13 та сариқ карточка кўрсатилган жавоб ўйинида "Тобол" "Зриньски" билан дуранг ўйнади ва еврокубок билан хайрлашди, Сергеев 2-таймда майдонга тушди
Меҳмонлар дастлабки дақиқаларданоқ бир нечта ҳужумлар уюштириб, Марио Чуженинг голи эвазига танаффусга ғолиб ҳолда чиқиб кетишди. Иккинчи таймда Зоран Тошич ўзини кўрсатиб, шериги Серж Деблени бирга-бир ҳолатга олиб чиқди ва натижада ҳисоб тенглашди – 1:1.
Шундай қилиб, ҳисоб баҳс охиригача ўзгармади ва "Тобол" еврокубоклардан четда қолди.
Ҳамюртимиз Игорь Сергеев 62-дақиқада Вукадинович ўрнига майдонга тушди.
"Тобол" – "Зриньски" 1:1
Костанай. "Марказий" стадиони
Голлар: Дебле 53' – Чуже 34'
"Тобол": Мокин, Каиров, Марочкин (Жаксиликов, 82), Малий, Аманович, Жаринбетов (Мужиков, 46), Йованчич, Тагиберген (Осучукву, 62), Тошич, Дебле (Акмурзин, 82), Вукадинович (Сергеев, 62)
"Зриньски": Чондрич, Тичинович (Сучич, 90+1), Магдич, Баришич, Савич, Маглица (Сенич, 64), Юкич (Малекинушич, 64), Янкович, Илинкович (Каменар, 71), Чуже (Странпут, 64), Билбиа.
Огоҳлантиришлар: Тошич (6), Савич (36), Марочкин (37), Дебле (49), Юкич (50), Чуже (57), Малий (58), Малекинушич (66), Йованчич (90), Жаксиликов (90), Сучич (90+2), Чондрич (90+6), Каиров (90+7)
Биринчи ўйин: 0:1

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments