12 йиллик танаффусдан сўнг австралиялик футболчилар Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
25 jan 2020 19:55
News
12 йиллик танаффусдан сўнг австралиялик футболчилар Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Бироз олдин, 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигининг учинчи ўрин учун баҳси Ўзбекистон ҳамда Австралия олимпиячилари ўртасида бўлиб ўтди.
Баҳс якунига кўра, “кенгурулар юрти” футболчилари Николас Д'агостино томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозониб, мусобақа бронза медали ҳамда Токио-2020 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.
Австралия 12 йиллик танаффусдан кейин яна тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига йўл олди. Аввалроқ, ушбу жамоа 5та (1992, 1996, 2000, 2004, 2008) Олимпиадада иштирок этганди.
Шунингдек, Австралия ОФКга аъзо бўлган йилидан бошлаб илк бор Олимиадага чиқди ва улар бўлажак нуфузли мусобақада биринчи маротаба Осиё номидан қатнашади.

Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments