Latest news

14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  8 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  6

"12-сектор". Баҳодир Саидов: "Сайтда футболга алоқаси бўлмаган “коммент”лар кўп" News

"12-сектор". Баҳодир Саидов: "Сайтда футболга алоқаси бўлмаган “коммент”лар кўп"

Сайтимизнинг таниқли "юзери" Баҳодир Саидов янги "12-сектор" лойиҳамизнинг меҳмони бўлди.
Баҳодир Саидов ўзини қийнаётган муаммолар ҳақида гапириб ўтди ва ўз таклифларини билдирди.

-   Сайтимизни қачондан кузата бошлагансиз ва нимаси билан у сизни ўзига тортган?

-   Бу биринчи қизиқиб қолган футбол сайтим ҳисобланади. Унгача фақат рус тилидаги сайтларга кириб турардим. Қидирув берганимда айнан шу сайт топилган. Бошқа сайтлар ҳам топилган, Лекин мен айнан шу сайтга киришга қарор қилдим. Championat.uz номи остида фаолият олиб борилаётгандаёқ сайт фойдаланувчиси эдим.

-   Бунгача ўзбек футболи ҳақидаги янгиликларни газеталар орқали билиб борардингизми?
-   Ҳа, фақат газета орқали.

-   Қайси газетани сотиб олардингиз?
-   “Футбол Экспресс”ни. Ундан аввал, 90-йилларда эса “Ўзбекистон футболи” газетасининг ҳар бир сонини сотиб олиб йиғардим. Ўша газетадан турли расмларни олиб дафтарга ёпиштирардим. Ҳозир ўша газеталарни фарзандларим ўйин қилиб йиртиб ташлашган (кулади).



-   Сайтга киришни бошлаганингиздан сўнг газета олмай қўйдингизми? Газеталардан воз кечганингизнинг сабаби сайтлар ва газеталарнинг бир хиллигидами? Масалан, сайтда ўқиган нарсангизни газеталарда ҳам ўқиш одамларга қизиқ бўлмай қолиши мумкин...
-   Сайт ҳар томонлама қулай. Истаган вақтингизда кирасиз. Хоҳлаган маълумотингизни оласиз. Маълумотларни бир ҳафта кутиб ўтирмайсиз.

-   Масалан, Россия, Украина каби мамлакатларда “Спорт Экспресс” газетасида сайт ҳам, газета ҳам ўзининг мунтазам ўқувчиларига эга...
-   Мисол учун интернетда доимий равишда ўтирадиган одам газета олиб ўқиши қийин масала.

-   Газета ўзига қизиқтира олса-чи? Сайтда чиқмаган янгиликларни, янги лойиҳалар ташкил қилиб...
-   Агар қизиқарли нимадир бўлса олиб ўқиса бўлади. Лекин газеталарда бундай журналистлар қолмаган.

-   Масалан, бизнинг “Кеча, бугун, эртага...” ва шунга ўхшаш яна тахминан тўртта қизиқарли лойиҳамиз сайтга чиқмади деб тасаввур қилинг. Ўшанда газета олармидингиз?

-   Агар шу нарса фақат газетада чиқадиган бўлса олишим мумкин. Лекин қийин масала-ёв. Баъзан газетачилар, барака топгурлар, долзарброқ, қизиқарлироқ мавзуларни ёритинглар дегим келади. Бу соҳа бўйича мутахассис эмасман. Лекин айни пайтда газета қандай қилиб сайтни ортда қолдириб кетиши мумкинлигини тасаввур қила олмаяпман.



-   Сайтимиз нимаси билан сизни ўзига жалб эта олди? Чунки ҳозирда мухлисларда танлаш имконияти бор.
-   Ўқувчи билан мулоқот яхшилиги мени сайтга жалб қилади.

-   Сайтдаги юзерларимизга қўллайдиган чораларимизга қандай фикр билдирасиз? Масалан, енгил уришсалар ҳам “блок” қилиб ташлаймиз...

-   Бир гап айтайми? Сайтда ортиқча гапирадиганлар кўпайиб кетган. Футболга алоқаси бўлмаган “коммент”лар ҳам кўп. Куни кеча қайсидир хабарда кимнидир уйланаётганлиги ҳақида гап кетди. 50 га яқин фикр айнан шу мавзуда бўлганди. Шунга ўхшаш нарсалар сайт учун минус бўлмоқда. Кераксиз шеърлар ҳам ёзишади. Биргина “Albars” номли юзер мантиқий, мавзуга алоқаси бўлган шеърлар ёзиб туради. Бундан ташқари сайтда керагидан ортиқ янгиликлар чоп этилмоқда. Блок қилиш масаласига келсак эса, сайт сизларники. Бу сизнинг ихтиёрингиз.

-   Сўнгги пайтларда кам фикр билдирадиган бўлиб қолганингизнинг сабаби мана шунга ўхшаш кераксиз “коммент”ларнинг кўпайиб кетганими ёки футболдан кўнглингиз қолдими?

-   Биринчиси. Футболдан ҳеч қачон зерикмайман.

-   Футболга тушиб турасизми?

-   Жудаям кам.

-   Сабаби нимада?

-   Биринчидан давлат ишчисиман. Иш вақтим кечки 6-7 ларгача чўзилиб кетади. Иккинчидан, вақт кам.

-   Демак, Олий лигамиздаги ўйин вақти давлат ишчиларига тўғри келмайди...

-   Вақтини кечроққа белгилашсин. Кечроқ бўлса борардик. Ёки якшанбага қўйишсин ўйинларни. Билмадим, балки стадионга одам кўп тушиши улар учун “невыгодний” бўлса керак. Баъзи ўйинларимизни камроқ одам кўргани яхши. ТВда ҳам сўнгги пайтларда кам ўйин кўрсатилмоқда.

-   Умуман олганда, футболимизда асосий эътиборни нимага қаратиш зарур деб ўйлайсиз? Агар сизнинг қўлингизда бўлганида ишни нимадан бошлар эдингиз?
-   Барча жойда биринчи навбатда пойдевор тўғри қўйилиши зарур. Болалар футболи... Шунга катта эътибор қаратиш лозим.

-   Стадионга мухлисларни қайтариш учун нималар қилиш керак?
-   Чемпионатни кучайтириш лозим. Турнир тарғиботини кучайтириш керак.

-   Тошкентдаги мухлисларнинг стадионларга бормаслигига нима сабаб деб ўйлайсиз?
-   Асосий сабаб чемпионатнинг оддийлигида. Масалан, ҳеч қаерда афишаларни учратмайсиз. Универсиада, Баркамол Авлод ўйинлари каби реклама қилиш зарур футболимизни.



-   Стадиондаги шароит-чи? Масалан, мухлис футболга борганидан сўнг дам олиши зарур...

-   Тарғибот. Биринчи навбатда тарғиботни кучайтириш лозим. Рекламани кучайтирди, одамларни жалб қила оляптими, кейин ўша ўйинни ҳам, шароитларни ҳам кучайтиради. Чунки, шунча одам келганидан сўнг сифатсиз маҳсулотни кўрсатишга уялиб, шароитларни яхшилашади. Одамларни қизиқтириш лозим.

-   Сайт масаласига қайтсак. Қайси лойиҳаларимиз сизга маъқул келади? Ўзбек футболига оид тайёрланаётган мақолалар, янгиликларни қай даражада қизиқиб ўқийсиз?

-   Ўзбек футболи ҳақидаги чемпионатимизга оид хабарларни қизиқиб ўқийман. МТЖга, легионерларга тегишли хабарларга қизиқишим катта эмас.

-   Юзерларимиздан кимларни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
-   “Albars”, “Tahlil_Tanqid”, "Шавкат Шукуров", “-MaN-UniteD-”ларни айтишим мумкин.

-   Кейинги сафар кимни таклиф қилишимизни истардингиз? Сиз учун кимнинг чиқиши қизиқ бўлади?
-   Мухиддин Холиқов деган мухлисимизни таклиф қилинглар. Шу инсон билан кўп баҳслашаман.

-   Сайтимизда яна қандай лойиҳалар бўлишини истардингиз?
-   Қўшниларимиз футболи ҳақидаги маълумотлар ҳам кўпайишини истайман. Статистика ҳам мухлислар учун қизиқ бўлиши мумкин. Кейин чиройли голларни ҳам видео шаклида сайтга жойланишини хоҳлайман.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика